Author Archives: admin

2050 йилга бориб сайёрамиздаги барча аҳолининг 75% шаҳарларда яшайди. Демак урбанизациядан қочиб қутилиш имкони йўқ.

Келажак шаҳарлар концепциялари

    Келажакда дунёнинг кўриниши қандай бўлади? Тезкор, глобал ва хавотирли замонамиз бизга истиқболда нималарни ҳозирламоқда? Бундай саволлар дунёнинг, жамиятнинг, юртининг ва қолаверса ўзининг ва авлодларининг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир маданиятли, зиёлий ва оқил кишиларни ўйлантирмоқда десам адашмайман чоғи.

Давомини ўқиш…

Ҳаёт бу бизга берилган ягона имконият у ниҳоятда ранг-баранг, лекин унинг асосий моҳияти дунёни ва ўзингизни англашда, буни асло унутманг!

     Мен ҳаётим давомида жуда кўп нарсаларга эришдим деб айта олмайман.

   Лекин шу нарсани аниқ биламанки, сизга шу сўзларни айтадиган ҳолга келишим учун асосий сабабчи бу китоб!

   Ҳаёт бу бизга берилган ягона имконият у ниҳоятда ранг-баранг, лекин унинг асосий моҳияти дунёни ва ўзингизни англашда, буни асло унутманг!

     Бу йўлда энг яхши дўст, кўмакдош, йўлдош ва маслаҳатгўй китобдир.

    Бугун мен сизга тавсия этаётган китобларнинг мавзулари, соҳалари ва тиллари ҳам турли туман, мен уларни атайлаб рукнларга ажратмадим. Чунки ҳар қандай китоб яшаш, табиат, борлиқ, ижтимоий муносабатлар ва яна жуда кўплаб нарсаларни билиб олишнинг энг самарали ва тўғри йўли деб биламан.

    Демак бошладик.

    Дўстим билимлар оламига хуш келибсиз!

Этикет


Муаллиф: Ёш куч совғаси

Формати: pdf

Ҳажми: 1,00 МБ

Тили: Ўзбек

    Қисқа маълумот: Расмий муомала маданияти Яхши таассурот уйғотиш усуллари Раҳбарлик санъати. Ушбу китобни ўқиб чиқсангиз юқоридаги саволларга жавоб топасиз.

Китоб htt://kitob.uz сайтидан юкланган.

Юклаш

Интуиция. Как понять, что чувствуют, думают и хотят другие люди


Муаллиф: Николас Эпли

Формати: pdf

Ҳажми: 2,59 МБ

Тили: Рус

    Қисқа маълумот: Қандай тушунмоқ керак, одамлар нима ҳақда ўйлайдилар ва нималарни ҳоҳлайдилар? “Интуиция” (ички сезги) деб аталувчи сирли механизм қандай ишлайди? Ушбу китобни ўқиб чиқсангиз юқоридаги саволларга жавоб топасиз.

Китоб htt://txt.uz сайтидан юкланган.

Юклаш

Меҳробдан чаён


Муаллиф: Абдулла Қодирий

Формати: pdf

Ҳажми: 748 Кб

Тили: Ўзбек (крил)

    Қисқа маълумот: Ўтмишда ўзбек халқининг ҳаёти, Худоёрхон ва унинг муншийлари ҳаётидан тарихий роман.

Китоб htt://ziyonet.uz сайтидан юкланган.

Юклаш

Ўтган кунлар


Муаллиф: Абдулла Қодирий

Формати: doc

Ҳажми: 314 Кб

Тили: Ўзбек (лотин)

    Қисқа маълумот: XX аср бошларида ўзбек халқининг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволи тасвирланган тарихий роман.

Китоб htt://ziyonet.uz сайтидан юкланган.

Юклаш

Ваше предназначение. Практическое руководство для тех, кто хочет реализовать свой потенциал


Муаллиф: Роберт Стивен Каплан

Формати: pdf

Ҳажми: 1,32 МБ

Тили: Рус

Қисқа маълумот: Имкониятларинг, қобилиятинг, лаёқатинг, умуман ўзингдаги бор энг яхши хислатларни юзага чиқариш учун ўз интилишинга, яхши кўрган ишинга ва ўз йўлинга эга бўлишинг керак. Ушбу китоб сенинг ким эканлигинг, нималарни ҳоҳлаётганлигингни  ва нималарга эришмоқчи эканлигингни англашга ёрдам беради.

Китоб htt://txt.uz сайтидан юкланган.

Юклаш


Одамийлик мулки (Ахлоқ китоби)

Муаллиф: Тоҳир Малик

Формати: pdf

Ҳажми: 1,4 Мб

Тили: Ўзбек (крил)

    Қисқа маълумот: Инсон одоби ва ахлоқи ҳақидаги маърифий асар.

Юклаш


Юрт қайғуси (она билан ўғил)

Муаллиф: Абдурауф Фитрат

Формати: pdf

Ҳажми: 6,0 Кб

Тили: Ўзбек (крил)

    Қисқа маълумот: Асарда Бухоро амири тахтдан ағдарилгандан кейинги тарихий давр манзаралари тасвирланади..

Китоб http://www.kutubxona.com/ сайтидан юкланган.

Юклаш


Қуёш тизими ва унинг ғоятда ажабланарли объектлари ҳақида билишни ҳоҳлайсизми?

Қуёш тизими ва унинг ғоятда ажабланарли йўлдошлари

     Коинот тасаввурларимиз чегараларига сиғмас даражада улкан. Унинг ибтидоси қаерда-ю, интиҳоси қаерда? Унинг сайёраларининг ва юлдузларининг улуғворлиги нечоғлик? Ривожланиш эволюциясининг дастлабки даврларидан, то бугунги кунгача башарият ушбу саволларга жавоб излайди. Бу борадаги изланишлар, тадқиқотлар кундан-кунга ҳайратомуз ва фавқулодда кутилмаган маълумотларни тақдим қилмоқда. Коинот ўзида улкан миқдордаги сирларни биздан яшириб келаяпти. Ҳар куни қанчалаб саволларга кўпдан-кўп жавоблар топилмоқда, бироқ шу билан биргаликда янада кўпроқ саволлар тўплами ҳосил бўлаяпти. Олдимизда коинотнинг қуёш тизими деб аталувчи миттигина бурчагида ҳам, ҳали жуда кўплаб сирларни очишимиз вазифаси турибди.

Давомини ўқиш…

Ҳаётингиз давомида ўзгаларнинг мағлубиятидан қувонган пайтларингиз бўлганми?

Тўқлик менталитети ёки дунёда ҳамма ҳам бахтли бўлишга ҳақли эканлиги ҳақида мулоҳазалар

     Халқимиз орасида “Ўзи тўқнинг кўзи тўқ”, “Фалончининг кўзи тўқ экан” ёки “Кўзи оч экан” деган иборалар бежизга айтилмайди. Бу,  нафақат моддий бойликка нисбатан муносабатни, балки инсоннинг маънавий жиҳатдан бойлигига муносабатни ҳам англатади. Мен ҳаётим давомида моддий жиҳатдан тўкис, лекин “Кўзи оч” одамларни кўплаб учратишимга тўғри келган ва айнан мана шундай воқеалар мени ушбу мулоҳазаларимни сиз азизлар билан бўлишишга ундади. Келинг мулоҳазаларимизни шундай савол билан бошлаймиз.

Ҳаётингиз давомида ўзгаларнинг мағлубиятидан қувонган пайтларингиз бўлганми? Давомини ўқиш…

Биз бор-йўғи эҳтиёжларимизни ўзгартира олсак, дунёни ўзгартира оламиз!

Келажакда асосий энергия манбасига айланиши эҳтимоли юқори бўлган технологиялар

      Бугунги кунда энергия танқислиги, энг долзарб ва ташвишли муаммоларидан бирига айланди. Табиий ва мос суръатда унинг нархи кун сайин ошиб бормоқда. Менинг назаримда ўз эҳтиёжларимизни қондира оладиган муқобил энергияни ишлаб чиқариш ва шу йўл билан энергия таъминоти учун тўлаётган улкан миқёслардаги маблағларимизни тежаш ҳақида ўйлашга ҳар биримиз мажбур бўлмоқдамиз. Чунончи бу йўналишда соҳа мутахассислари, олимлар, муҳандислар илмий тадқиқот муассасалари ҳам қизғин иш олиб боришмоқда ва фавқулодда қизиқарли амалий натижаларга эришмоқдалар.

Ушбу мақолада илм-фаннинг энг сўнги ютуқлари асосида яратилган, ҳаётимизнинг кўплаб жабҳаларида самарали фойдаланишимиз ва ҳатто келажакда асосий энергия манбасига айланиши эҳтимоли юқори бўлган технологиялар хусусида сўз юритамиз.

Давомини ўқиш…

“Ақлий ривожланиш коэффициенти” фавқулодда юқори бўлган инсонлар

“Ақлий ривожланиш коэффициенти” ўта юқори бўлган замондошларимиз ҳақида мулоҳазалар

      Инсоннинг қай даражада ақлли эканлигига баҳо бериш ёки ҳукм чиқариш, бу ўта шахсий ва мушкул вазифа деб ўйлайман. Етуклик даражаси “Ақлий ривожланиш коэффициенти” (IQ — intelligence quotient) билан аниқланадими ёки инсоннинг ҳаётда эришган натижалари ёхуд ютуқларини мезон сифатида олиш керакми?

Давомини ўқиш…

Одоб – бу ўзингни мутлақо зарур бўлганидан ҳам яхшироқ тута билишдир.

Одоб-ахлоқнинг ҳар биримиз билишимиз зарур бўлган энг оддий ва замонавий қоидалари

       Афсуски кўпчилик одоб-ахлоқ меъёрлари ва қоидаларига амал қилишни уятли ҳолат каби қабул қилиб, ҳақиқий ҳаётдан мутлақо узоқ бўлган юқори даражадаги нозиклик белигиси деб ҳисоблайди. Аммо бундай одамлар шуни унутадиларки, қўпол ва беодоб хулқ айнан шундай жавобни юзага келтиради ва худди шундай тарзда унинг ўзига қайтади. Бекорга “Саломга қараб алик” дейилмаган.

Давомини ўқиш…

Болалар тарбиясида уларнинг муваффақият қозонишига халақит қилувчи баъзи нозик жиҳатлар

Geniuses are made,not born

     Ҳар бир ота-она фарзандларининг ҳаётда ўз ўрнини топишини ва бахтли бўлишини чин дилдан истайди. Бу йўлда бутун меҳрини беради, ҳатто орзуларидан ҳам воз кечади ва буни ҳеч қандай миннатларсиз чин юракдан қилади. Бироқ тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу жараёнда ота-оналар томонидан йўл қўйиладиган баъзи хатоликлар, фарзандларимизни олдиндан қатъиятсиз бўлишга ундайди ва касбий фаолиятида, шахсий ҳаётида муваффақият қозонишга бўлган имкониятларини чеклаб қўяди.

Давомини ўқиш…

1 6 7 8