Category Archives: Video

Куйловчи ва рақсга тушувчи фавворалар

    Дунёда кўзни қувонтирувчи гўзал хилқатлар бисёр. Уларни ёнига бориб томоша қилиш ва олам-олам таъсиротлар олиш албатта дилларга мароқ бағишлайди.

    Келинг сиз ҳам Грузиянинг Батуми шаҳрида жойлашган гўзал ва кўнгилларга ором бағишловчи фавворалардан баҳра олинг.


Muallif: ©usm.uz

Ноутбукни эслатувчи ноодатий электроскутер

    Япониянинг Cocoa Motors компанияси WalkCar деб аталувчи ниҳоятда ноодатий бўлган шахсий транспорт воситасини транспорт бозорига чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.

    Ўзининг ташқи ўлчамларига кўра янги транспорт воситаси йирик ноутбукни эслатади.

    Машинанинг остки томонига тўртта ғилдираклар ўрнатилган бўлиб, аккумуляторлар батареясидан қувват олади. Скутерда ҳаракатни бошлаш учун дастлаб унинг устига чиқилади, тўхтатиш учун ундан тушиш кифоя. Бурилишларни амалга ошириш учун эса тананангизнинг оғирлигини бир томондан иккинчи томонга ташлайсиз холос.

    WalkCar 10 км/соат тезликда ҳаракатлана олади ва бу хавфсизлик нуқтаи назаридан жуда самарали ҳисобланади. Юриш узоқлиги 12 километргача. Аккумляторларни зарядлшаш учун тахминан 3 соат талаб қилинади. Скутер ўз бортига 120 кг. гача юк ола олади. У яна юқорига аравачани ва шунга ўхшаш нарсаларни итариб чиқариши мумкин.

    WalkCar дан фойдаланмаган пайтингизда уни сумкага жойлаштириб олиб юришингиз мумкин (худди лэптопни олиб юрган каби).

    Нархи  тахминан 800 АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилмоқда.

    Мана ўзингиз кўринг ва хулоса қилинг!!!???


Muallif: ©usm.uz

Япония муҳандислари томонидан яратилган келажак транспорти

    Бугунги кунда жуда кўпчилик келажак автомобили сўйри шаклда, қуёш батареялари билан жиҳозланган ва учиш имкониятларига эга бўлади деган фикрда. Аммо улкан денгиз қисқичбақасини эслатувчи шаклдаги транспортни бошқаришга нима дейсиз?

    Япониянинг Chiba технология институтидаги Future Robotics Technology Centre муҳандис-олимлари томонидан одатий транспорт тушунчасини бутунлай ўзгартириб юборадиган турли конструкциядаги транспорт воситалари яратилмоқда. Уларнинг навбатдаги ишланмаси Halluc IIx роботининг иккинчи варианти бўлди (биринчиси 2007 йилда тақдим қилинган эди).

    Келинг ўзингиз кўринг ва хулоса қилинг!!!???

Muallif: ©usm.uz

Ҳайратланарли изоҳ! Хатарли ўсмаларнинг ўсиш сабаблари

Жуда кўплаб кишилар ўзларида ва яқин кишиларида бундай муаммо билан дуч келишганда, унинг юзага келиш сабаблари ҳақида ўйлаб қолишади. Нима учун сунъий ачитқили нонни ейиш мумкин эмас? Сунъий ачитқилар хатарли ўсмаларнинг ўсишига қандай таъсир қилади? Циолковский номидаги Россия академияси академиги ва иккита Халқаро фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Александр Михайлович Савелов-Дерябин, ачитқилар ва ачитқили нон ҳақида:


Muallif: ©usm.uz