Category Archives: Texnologiya

Atom elektr stansiyasi va uning ishlash tamoyili (The essence and principle of operation of a nuclear power plant)

KjQW4cr5FKI    Bugungi kunda mamlakatimizda elektr energiyasiga bo‘lgan talab 69 milliard kilovatt-soatni tashkil etadi. Bu quvvatning qariyb 85 foizi gaz va ko‘mir yoqish orqali, qolgan 15 foizi gidroelektr stansiyalarida ishlab chiqariladi. Buning uchun yiliga 16,5 milliard kub metr tabiiy gaz, 86 ming tonna mazut va 2,3 million tonna ko‘mir sarflanadi.

Давомини ўқиш…

Қишда уйни иситишнинг кам харажатли усули

     Жуда кичик миқдордаги харажат билан уйни қандай иситса бўлади?

    Инсониятнинг энергия ресурсларига талаби йилдан-йилга ошиб бормоқда. Айниқса яшаш жойларини иситиш анча-мунча тер тўкишни ва харажат қилишни тақозо қилади.

    Қишнинг изғиринли кунлари бошланиб улгурмасданоқ хонадонларимизни иситишнинг ташвишида бўламиз. Афсуски бунинг учун сарфланадиган энергия ресурсларига нархлар кундун-кунга ошиб бормоқда. Бунинг устига уни узатишдаги узилишлар тинка-мадоримизни қуритиши аниқ.

Давомини ўқиш…

Нима деб ўйлайсиз келажакда автомобилга ҳайдовчи керак бўладими?

    Дунёнинг кўплаб йирик автоконцернлари яқин 10-15 йиллар ичида ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Биз учун фантастика бўлиб кўринган лойиҳалар сўнги марраларига етиб келди ва амалга жорий қилиш учун тайёр ҳолда турибди.

Давомини ўқиш…

КЕЛАЖАК ТРАНСПОРТИ ЛОЙИҲАСИ: УЧАДИГАН ДРОН ВА ЭЛЕКТРОПОЕЗД БИРИКМАСИ — SYSTEM HORIZON

    Horizon System Самолёт ва поезд орасидаги гибрид сифатида лойиҳаланган ва тўлиқ электрлашган транспорт тизими ҳисобланади. Магнитли осма технологиялар билан жиҳозланган ушбу тизимда, катта ўлчамли самолёт (учувчи қанот) учиш давомида, SkyLink-поездлар ичидаги йўловчиларни SkyShip-самолетга, иккаласининг ҳам ҳаракатини тўхтатмаган ҳолда олиши мумкин. Муаллифнинг фикрича ушбу лойиҳа катта аэропортларда ва автомобил йўлларида ортиқча юкланишлар ва тирбандликлар масаласини ҳал қилиш имконини беради. Horizon System йўловчилари ўзларининг маҳаллий SkyStation-терминаллари орқали ҳаракатланишлари зарур бўлади (худди метронинг ўтиш бекатларидагидек).

sky-dron 1Биз SkyLink поезди бортида учиш-қўниш майдони йўлагига яқинлашиб боришимиз билан, магнитли левитация технологияси туфайли у юмшоқгина тезланиб боради, унинг тезлиги то самолётнинг тезлигига етмагунча ўсишда давом этади ва сўнгра эса SkyShip-дрон ушбу поездни ўз бортига олади.

    Самолёт қанотлари билан релслар устидаги магнитли осма бўйлаб осилиб туриш орқали ерга тегмасдан электрлаштирилган поездларни ўзидан соқит қилади ва янгиларини ўзига қабул қилиб олади. Темир йўл вагонлари бортидаги аккумуляторлар эса релс бўйлаб ҳаракатланиш пайтида, масофали зарядлаш технологиялариини қўллаган ҳолда  заряд тўплайди ва самолет билан бирлашгандан сўнг учиш пайтида самолётни ҳаракатга келтиради.   Самолётдан бўшатилган автотранспорт, магнитли релсларнинг транзит ҳудудига етиб бориши биланоқ яна заряд олишда давом этади.

sky-dron 2Ушбу ҳаво кемаси масофадан туриб эксплуатация қилинади, яъни масофадан туриб бошқариш тизимига эга. Самолёт кабина ўрнига катта ойна билан ўралган ва дам олиш хонасига ўхшаш ягона майдонга эга бўлиб, саёҳат пайтида ҳайратланарли кўринишни ҳосил қилади. Лойиҳани 2050 йилгача амалга жорий қилиш режалаштирилган.

    Ҳурматли ўқувчим сиз ушбу манзил орқали лойиҳа ҳақиқатда қандай мазмунга эга эканлигини кўришингиз мумкин.

Muallif: ©usm.uz

БУГУНГИ КУН ЛОЙИҲАЛАРИ: ОКЕАН СУВИ ТЎЛҚИНЛАРИ ТЕБРАНИШИНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИГА АЙЛАНТИРУВЧИ СТАНЦИЯ

      Бугунги инновацион технологиялар асрида ҳар куни албатта кимдир, янги нимадир кашф қилмоқда, лекин уларнинг жуда кўпчилиги электр асбобларини тармоққа улаб, тиқиб қўядиган мослама – оддийгина электр розеткасига, янада аниқроқ тушунтирадиган бўлсам, электр энергияси деб аталувчи, яъни    ўтказгич симлар бўйлаб “чопадиган” заррачалар оқимига боғлиқ. Электр энергиясини ҳосил қилишнинг анъанавий усуллари эса ғоятда кўп харажатли ва экологик жиҳатдан зарарли. Шунинг учун ҳам энергий олишнинг муқобил манбааларини излаш ниҳоят даражада долзарб ҳисобланади.

Давомини ўқиш…

2050 йилга бориб сайёрамиздаги барча аҳолининг 75% шаҳарларда яшайди. Демак урбанизациядан қочиб қутилиш имкони йўқ.

Келажак шаҳарлар концепциялари

    Келажакда дунёнинг кўриниши қандай бўлади? Тезкор, глобал ва хавотирли замонамиз бизга истиқболда нималарни ҳозирламоқда? Бундай саволлар дунёнинг, жамиятнинг, юртининг ва қолаверса ўзининг ва авлодларининг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир маданиятли, зиёлий ва оқил кишиларни ўйлантирмоқда десам адашмайман чоғи.

Давомини ўқиш…

Биз бор-йўғи эҳтиёжларимизни ўзгартира олсак, дунёни ўзгартира оламиз!

Келажакда асосий энергия манбасига айланиши эҳтимоли юқори бўлган технологиялар

      Бугунги кунда энергия танқислиги, энг долзарб ва ташвишли муаммоларидан бирига айланди. Табиий ва мос суръатда унинг нархи кун сайин ошиб бормоқда. Менинг назаримда ўз эҳтиёжларимизни қондира оладиган муқобил энергияни ишлаб чиқариш ва шу йўл билан энергия таъминоти учун тўлаётган улкан миқёслардаги маблағларимизни тежаш ҳақида ўйлашга ҳар биримиз мажбур бўлмоқдамиз. Чунончи бу йўналишда соҳа мутахассислари, олимлар, муҳандислар илмий тадқиқот муассасалари ҳам қизғин иш олиб боришмоқда ва фавқулодда қизиқарли амалий натижаларга эришмоқдалар.

Ушбу мақолада илм-фаннинг энг сўнги ютуқлари асосида яратилган, ҳаётимизнинг кўплаб жабҳаларида самарали фойдаланишимиз ва ҳатто келажакда асосий энергия манбасига айланиши эҳтимоли юқори бўлган технологиялар хусусида сўз юритамиз.

Давомини ўқиш…