Category Archives: Tavsiya

Оқил кишиларнинг бошқалардан ажралиб турувчи ноёб хислатлари (Distinctive features of intelligent people)

intellegent

        Ҳар биримиз ҳаётда бошқалардан кўра ақлли бўлишни ҳоҳлаймиз.  Албатта оқил инсонларни кўрганимизда уларга ҳавас қиламиз ва уларга ўхшашга интиламиз.

    Аслида ким ақлли ёхуд ақлсизроқ эканлигини қандай билиш мумкин? Бу саволга жавоб ҳар биримизда ўзимизга хос ва буни биз ўзимиз учун энг мақбули деб ҳисоблаймиз. Чунки мен ҳали ҳаётим давомида ўзини “ақлсизман” деган инсонни учратмадим. Шундай бўлсада менинг наздимда оқил инсонларнинг шундай ноёб хислатлари мавжудки, уларни билиб қўйсангиз зарар қилмайди.

Давомини ўқиш…

АВВАЛО ДИД, МОДА ЭМАС! (Замонавий эркаклар кийиниши хусусида) (Main is not a fashion, important style (about the clothes the modern man))

Modern man

     Одатда эркаклар, тўғри кийиниш фақатгина аёлларга тааллуқли деб ҳисоблайдилар. Аммо бундай фикр фавқулодда нотўғри бўлиб, эркаклар кийимидаги мутаносиблик ҳам маълум дид ва малакани талаб қилади.

Давомини ўқиш…

Совутгичда сақлаш мумкин бўлган, бўлмаган маҳсулотлар ва нима учунлиги ҳақида

    tozalovchi

    Азиз дўстим истеъмол маданиятимиз, турмуш тарзимизнинг ажралмас қисми сифатида кундалик истеъмол маҳсулотларини яратиш, етиштириш, сақлаш қайта ишлаш, истеъмол қилишдан тортиб то ундан келиб чиқадиган оқибатларгача бўлган бутун бошли жараённи ўз ичига қамраб олади. Ушбу занжирнинг бирон-бир халқасида рўй берадиган носозлик, номувофиқлик эса инсон ҳаёти деб аталмиш буюк неъматнинг энг нозик нуқталарида акс этади ва унинг ривожига ёхуд заволига сабаб бўлади.

    Халқимизда “Соғлик – туман бойлик” деб бежизга айтилмайди, эеро у барча бойликларимизнинг асоси ва асосийсидир. Шунинг учун ҳам уни асраш ҳақидаги билимларимизнинг етарли бўлиши ниҳоят даражада муҳим ҳисобланади.

    Бугун мен сиз билан кундалик истеъмолимиздаги қайси маҳсулотларни совутгичда сақлаш мумкину, қайси бирларини сақлаш мумкин эмаслиги, ҳамда нима учунлиги ҳақида ўз билимларим билан ўртоқлашмоқчиман.

Давомини ўқиш…

Тирик сув ва унинг шифобахш хусусиятлари ҳақида (Living water and its medicinal properties)

Living water

 Таом сиз учун шифо бўлиши, шифо эса таом бўлиши зарур
Гиппократ

    Тирик сув табиий муҳитда ер ости ва тоғ манбалари (булоқлар) да учрайди. «Тирик» сув (ишқорли) аъло даражадаги кучайтирувчи (стимулятор), тетиклаштирувчи (тонизатор), қувват манбаи ҳисобланади, бардам қилади, тўқималарнинг тикланишини таъминлайди, модда алмашинувини яхшилайди, қон босимини меъёрлаштиради. “Тирик” сув жароҳатларни, куйишни, эски яраларини (жумладан ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яралари) тез тузатади. “Тирик” сувдан остеохондрозни, атеросклерозни, простата бези аденомасини, полиартритни даволаш ва олдини олишда фойдаланилади. Шундай қилиб тирик сув мўъжизали шифобахш сифатларга эга.

Давомини ўқиш…

Организмни табиий тозаловчи табиий маҳсулотлар

tozalovchi

     Организмни турли заҳарли моддалардан тозалаш борасидаги тавсиялар шунчалик даражада кўпки, уларнинг қайси бирига ишонишни ҳам билмай қоласан. Энг ёмони, кимёвий препаратлар билан саломатликни асраш ўрнига унга путур етказамиз ва бир умрга ўзимизни туганмас азобларга дучор қиламиз.

Давомини ўқиш…

Бизнинг организмимиз бу, бизнинг жонимиз учун ягона макон (External symptoms of processes occurring inside the organism)

Ca

     Организмнинг бизга билдираётган фалокат сигналларини тушуниб етмоқ, англамоқ ҳаммага ҳам насиб қилавермайди ва оқибатда ҳалокат содир бўлади. Зеро бизнинг организмимиз бу, бизнинг жонимиз учун ягона макон ва унда фақатгина биз истиқомат қиламиз. У ҳолда уни асраш биз учун энг долзарб вазифа бўлмоғи зарур деб ҳисоблайман. Хўш организмнинг бизга йўллаётган фалокат сигналларини қандай билиб олиш мумкин?

Давомини ўқиш…

Хўжалик совуни ҳақида нималарни биламиз? (What do we know about the laundry soap?)

laundry soap

 

  Бугунги кунда хўжалик дўконларида замонавий ювиш воситалари орасида хўжалик совунини топиш анчагина қийин бўлиб қолди. Аммо ушбу кўримсизгина, ҳиди ҳам унчалик ёқимли бўлмаган ювиш воситасининг фойдали хусусиятлари ҳақида нималарни биламиз?

Давомини ўқиш…

ОВҚАТ ЯХШИ ҲАЗМ БЎЛИШИ УЧУН НИМАЛАР ҚИЛМОҚ ЗАРУР

    oshqozon

Ҳар биримизнинг фақат ўзимизгагина хос бўлган кўплаб одатларимиз мавжуд бўлиб, улар ҳаёт тарзимизга шу қадар чуқур сингиб кетганки, ҳатто танамиз ва руҳиятимизнинг аҳволини белгилаб бера олади десам адашмайман чоғи. Қизиғи шундаки, биз ружу қўйган ушбу одатларнинг асосан барчаси овқатланиш билан чамбарчас боғлиқ ва аксарият ҳолларда саломатлигимизга путур етказади, умримизга зомин бўлади ёхуд бир умр тўшакка михлаб қўя қолади.

Давомини ўқиш…

Оқилона яшаш саломатликни асрашдан бошланади

blood test    Қон таҳлили, бу шифокор томонидан белгиланадиган энг кўп ва кенг тарқалган таҳлиллардан бири бўлиб, соғлиғимизнинг кичик ва миқёсли тадқиқи айнан мана шундан бошланади. Албатта қон таркибидаги гемоглобин, лейкоцитлар ёки эритроцитлар даражаси нимани англатишини билиш жуда фойдали ва муҳим ҳисобланади.

Давомини ўқиш…

1 2