Category Archives: Ijod

O‘zlariga achinish, hamdardlik istovchi odamlar eng xavfli kimsalardir

Windows+F after

    Jon taslim qilishga chog‘lanayotgan ayolning tepasiga o‘lim farishtasi Azroil tashrif buyurdi, Azroilni ko‘rgan ayol jilmayib qo‘ydi va tayyorligini bildirdi.

    — Sen nimaga tayyorsan? – so‘radi farishta.

    — Xudo mening jonimni olishiga, uning jannatiga tushishga roziman! — javob berdi ayol.

    — Xudo seni o‘z jannatiga olishini sen qayerdan bilasan? – so‘radi farishta.

Давомини ўқиш…

Ижодкорлик бу кераксиз нарсалардан воз кечишдир (ижодкорлик, изланувчанлик, кўчирмачилик хусусида) (Creativity — is abandon of unnecessary things (about creativity, competition and plagiarizing))

creativity

 

    Ҳаёти давомида анча-мунча ютуқларга эришган жуда кўплаб одамларга янги ғояларни қаердан олишларини сўрашганда, жуда камчилиги (виждонлилари), шундай жавоб қилишган: “Мен уларни ўғирлайман”. Хўш нима дейсиз, ҳақиқий воқелик шундайми? Ҳа айнан шундай ва ҳар бир ижодкор, изланувчан одам буни жуда яхши тушунади.

Давомини ўқиш…

Ўзингизга ёқмайдиган кимсалар билан қандай йўл тутмоқ зарур

    123456

    Тасаввур қилинг юксак даражадаги бенуқсон ҳаётда умргузаронлик қилмоқдамиз ва унда биз мулоқот қиладиган барча кишилар марҳаматли, илтифотли, ақлли, олийҳиммат бўладилар. Бизнинг қилиқларимиз уларга, уларники эса бизга ёқади. Биз эса ҳеч кимнинг ва ҳеч қачон дили хуфтон бўлмайдиган, ҳеч ким бир-бирини ҳақорат ва бошқаларни ғийбат қилмайдиган гўзал бир гўшада истиқомат қиламиз.

    Таассуфлар бўлсинки аслида биз ҳар жиҳатдан ками-кўсти жуда кўп бўлган ҳаётда яшаяпмиз. Баъзи кишилар бизни ақлдан оздирадилар, биз эса ўз навбатида бошқаларни ғазаб отига минишга мажбур қиламиз. Бошқаларга нисбатан қўпол, турли ғийбатларни тарқатгувчи, бизнинг ишларимизга бурнини тиқувчи ёки бизнинг ҳазилларимизни тушунмайдиган, аммо биз уларнинг ҳазилларини кўтаришимизни ҳоҳловчи кишиларни биз ҳам хушламаймиз.

Давомини ўқиш…

Инсониятнинг жуда муҳим сирларини ўзи билан олиб кетган буюк даҳолар (Great geniuses who have gone carrying off an important secrets of humanity)

secrets

    Дунёда тирик жон борки ҳар бирининг ўзига хос катта ёки кичик сирлари бўлади. Бироқ маълум бир инсонлар тоифаси мавжудки, уларнинг сирли билимлари инсоният тақдирига ва тамаддун ривожига оламшумул таъсир қилиши мумкин. Бугун мен сизга айнан шундай инсонлар хусусида қисқача маълумот бермоқчиман. Таъссуфки, уларнинг билимлари ушбу олам учун фавқулодда зарур ва ўта муҳим бўлсада, барибир улар ўз сирларини бу оламга очмасдан кетишни лозим топганлар.

Давомини ўқиш…

Бахтли умр кечириш ёки тақдирдан қочиб бўлмаслиги ҳақида

     Мазмунли ва бахтли ҳаёт кечириш сирлари нимада? Инсонлардаги ҳар бирининг ўзига хос одатлари, ушбу саволга хос жавоб бўла олади. Менинг назаримда турли инсонларнинг ҳаётга нисбатан ўзига хос ноёб қарашлари, яшаш тарзларини ўрганиш, ва ибрат олиш ҳар биримиз учун фойдадан холи бўлмайди. 

Давомини ўқиш…

БОЙЛИК – БУ АҚЛНИНГ МАҲСУЛИ БЎЛСА, ДЕМАК ҚАШШОҚЛИК ҲАМ АҚЛНИНГ МАҲСУЛИДИР

    Қашшоқликнинг манбаалари қаердан бошланади? Қашшоқлик бизнинг ўзимиз, руҳиятимиз, ҳаракатларимиз, турмуш тарзимиз билан чамбарчас боғланганлигининг эҳтимоллиги қай даражада? Менинг назаримда одамлар ўзларини камбағалликга гирифтор қилишларининг сабаблари, яъни — генетик қашшоқлик қонуни мавжуд. Маълум бўлишича бунга бир нечта омиллар таъсир қилар экан. Мен ушбу омилларни диққат билан ўрганиб чиқдим ва ҳар биримиз бунга дахлдормиз деган хулосага келдим.

Давомини ўқиш…

Нефт, газ ва кўмирсиз ҳам фаровон яшаш мумкинми?

  Бундан қарийиб ўн-ўн беш йиллар муқаддам қайта тикланувчи манбалардан энергия олиш фикри фантастика бўлиб туйилар эди. Тан олинг, жуда кўпчилигимиз, экологик тоза электростанциялар шунчаки “чирой учун”, улар нефт, газ ва кўмир билан ҳеч қачон рақобатлаша олмайди, қазиб олинадиган ёнилғиларга муқобил вариант сифатида эса жуда қимматлик қилади деб ҳисоблаганлигимиз рост-ку.

Давомини ўқиш…

Тез ва осон ҳисоблаш имконини берувчи оддий математик амаллар

    Азиз дўстим, сиз ўқишда, ишда, уйда ёки ҳамкорларингиз билан учрашув жараёнида турли рақамлар билан ишлашингизга тўғри келади. Бунда албатта тез фикрлаш, ҳисобларни аниқ бажариш жуда муҳим. Лекин жуда кўпчилигимиз айнан шундай шароитларда кўпроқ калкулятордан фойдаланишни маъқул кўрамиз, ёнимизда бундай машинка бўлмаганда эса дарров телефонимизга ёпишамиз.

Давомини ўқиш…

“Ақлий ривожланиш коэффициенти” фавқулодда юқори бўлган инсонлар

“Ақлий ривожланиш коэффициенти” ўта юқори бўлган замондошларимиз ҳақида мулоҳазалар

      Инсоннинг қай даражада ақлли эканлигига баҳо бериш ёки ҳукм чиқариш, бу ўта шахсий ва мушкул вазифа деб ўйлайман. Етуклик даражаси “Ақлий ривожланиш коэффициенти” (IQ — intelligence quotient) билан аниқланадими ёки инсоннинг ҳаётда эришган натижалари ёхуд ютуқларини мезон сифатида олиш керакми?

Давомини ўқиш…