Category Archives: Tadqiqotlar

ЎЗ ХАЛҚИНГНИ ТАЛАШ ҲИСОБИГА ЎЗ ОИЛАНГНИ БОҚИШИНГ, БОЙЛИК ОРТТИРИШИНГ БУ – ЎЗ ХАЛҚИНГА НАФРАТИНГДИР (Providing the family and getting rich by plundering your own nation is a hatred of your own nation)

corruption

    Жамиятни ич-ичидан емирувчи, уни муқаррар инқироз сари етакловчи, халқни муҳтожликка гирифтор қилувчи, давлатнинг заифлашишига олиб келувчи энг қудратли иллат бу – коррупция ҳисобланади.

    Хўш коррупциянинг асл илдизлар қаерда? Қандай иллатлар унинг бутун жамиятни қамраб олишига олиб келади?

Давомини ўқиш…

Ҳанузгача сири очилмаган тарихий ёдгорликлар (Ancient buildings secrets which have not yet been unraveled)

Undiscovered mysteries of humanity

     Минг йиллар давомида, бизгача яшаб ўтган аждодларимиз томонидан яратилган ва инсон тафаккурини ҳайратга солувчи иншоотлар ҳанузгача ақлимизни лол қолдирмоқда. Иншоотларнинг миқёслари шунчалик даражада улканки, олимлар бир неча юз йиллардан бери ким, нима учун ва қандай қилиб деган саволларга жавоб топиш устида бош қотирмоқдалар. Турли хил фаразлар, жумладан самовий ва ақл бовар қилмас назариялар ҳам илгари сурилмоқда.

Давомини ўқиш…

Келажак юз йилликнинг муҳандислик тадқиқи (Engineering researches hundred years future)

Future technologies

 

    Биз истиқомат қилаётган дунё 100 йилдан сўнг қандай бўлади? Бу ҳақда жуда кўплаб ўзига хос қарашлар мавжуд бўлиб, барчасида ҳам келажак кириб келмоқда ва инсоният эволюциянинг янги босқичида турибди деган футурологик тахминлар бисёр. Бироқ чуқурироқ ўйлаб қарасак, одамлар барча замонларда ҳам шундай ўйлаганлар. Демак бугунги кун ҳам бундан мустасно эмас.

Давомини ўқиш…

Абадий двигател ва мавжуд ҳақиқат

Perpetual motion machinePerpetual motion machine 1

    Кўп асрлардан бери абадий двигателни яратиш ғояси, олимлар ва муҳандисларга тинчлик бермай келаётир. Ҳеч қандай энергия сарфламасдан узлуксиз ишлай оладиган қурилмани яратиш, бу албатта одамни мафтун қиладиган ғоя! Бундай қурилмани ясаш мумкинмикан, келинг шу ҳақда биз ҳам мулоҳаза қилиб кўрайлик.

Давомини ўқиш…

Қуёш бу улкан юлдуз

The Sun

  Мактаб пайтлариданоқ биламизки, Қуёш бу улкан юлдуз бўлиб, у Ер сайёрасидан жуда узоқда жойлашган, қизиб турган шар. Бироқ Қуёшнинг ўлчамлари, унинг Ердан узоқлиги, массаси, ундаги ҳарорат ҳақидаги саволларга фақат саноқли одамларгина жавоб бера олади.

Давомини ўқиш…

ХХ асрнинг дунёга машҳур буюк олими ва кашфиётчиси Никола Тесла

    ХХ асрнинг дунёга машҳур буюк олими ва кашфиётчиси Никола Тесла, 1856 йил 10 июл куни Сербиянинг мўъжазгина Смилян қишлоғида таваллуд топди. Кўплаб тадқиқотчиларнинг эътироф этишича, Никола Тесла ўзининг оламшумул кашфиётлари билан замонавий техника ютуқларидан юзлаб йилларга илгарилаб кетган ва инсониятнинг бутун тарихи давомидаги доҳийлик даражасига етиша олган иккита олимлардан бири ҳисобланади (иккинчиси Леонардо Да Винчи).

Давомини ўқиш…

Машинада кондиционерни ишга туширишдан олдин бир неча минут давомида ойналарни очиқ қолдиринг. Бу жуда муҳим!

    Кун давомида соя жойда ойналари ёпиқ ҳолда қолдирилган автомобил салонидаги ҳавода 400-800 миллиграмгача бензол бўлади! Агар сиз автомобилингизни 20 градусдан юқори ҳароратда қуёшли жойда қолдирган бўлсангиз, салондаги бензол миқдори 2000-4000 миллиграммгача етади, бу эса рухсат этилган меъёрдан 40 марта ортиқ дегани. Тасаввур қилинг 40 градусли, қуёшли жойда турган автомобил салонидаги бензол миқдори қанчани ташкил қилади?!

Давомини ўқиш…

Шарқ ва ғарбнинг ўзига хос жиҳатлари

    Мен тақдир тақазоси билан дунёнинг бир қанча жойларида бўлишимга тўғри келди ва эътиборимни тортган ҳамда мени ўйга толдирган бир мунча вазиятлар ҳақида жуда кўп ўйладим. Айниқса шарқ халқлари вакилларидан бўлган баъзи одамларнинг турли вазиятларда ўзларини тутишлари, жамоат жойларидаги қилиқлари мени бу нарсалар ҳақида ёзишга ундади. Бунинг илдизлари қаерда ва нега бундай деган саволларга жавоб излаш жараёнида интернет тармоғига жойлаштирилган бир мақолага дуч келдим. Бир оз кўнглим таскин топди ва баъзи саволларимга жавоб топгандай бўлдим.

Давомини ўқиш…

Қуёш тизими ва унинг ғоятда ажабланарли объектлари ҳақида билишни ҳоҳлайсизми?

Қуёш тизими ва унинг ғоятда ажабланарли йўлдошлари

     Коинот тасаввурларимиз чегараларига сиғмас даражада улкан. Унинг ибтидоси қаерда-ю, интиҳоси қаерда? Унинг сайёраларининг ва юлдузларининг улуғворлиги нечоғлик? Ривожланиш эволюциясининг дастлабки даврларидан, то бугунги кунгача башарият ушбу саволларга жавоб излайди. Бу борадаги изланишлар, тадқиқотлар кундан-кунга ҳайратомуз ва фавқулодда кутилмаган маълумотларни тақдим қилмоқда. Коинот ўзида улкан миқдордаги сирларни биздан яшириб келаяпти. Ҳар куни қанчалаб саволларга кўпдан-кўп жавоблар топилмоқда, бироқ шу билан биргаликда янада кўпроқ саволлар тўплами ҳосил бўлаяпти. Олдимизда коинотнинг қуёш тизими деб аталувчи миттигина бурчагида ҳам, ҳали жуда кўплаб сирларни очишимиз вазифаси турибди.

Давомини ўқиш…