Category Archives: Hayot

Яратгандан ва аждодларингиз руҳларидан мадад олинг

Ajdod

    Аждодларингизнинг кимлар бўлганлигини биласизми? Уларнинг исмлари нима бўлган ва тақдирлари қандай кечган? Агар сиздан насл-насаб шажарасини тузишни илтимос қилишса, нечта авлодларингизни эслай оласиз?

    Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, 90% одамлар ўзларининг бобокалонлари ва момоларининг исмларини билишмайди, уларнинг ҳаётлари ҳақида-ку тасаввур ҳам йўқ десам муболаға қилмайман. Аслида ҳар бир инсон ўз аждодларининг етти авлодини билиши зарур!

Давомини ўқиш…

Imon

    Yaratguvchi nima uchun sizni muayyan insonlar bilan uchrashtiradi, so‘ngra esa ularni qaytarib olishi haqida mulohazalar.

 Imon    Ba’zan kimgadir nimadir his qilasiz-u ammo buni tushuntirib berish qiyin bo‘ladi. Nega shunday? Nima uchun sizga butunlay notanish inson bilan uchrashgan chog‘ingizda, to‘satdan qandaydir yaqinlikni his qilasiz?

Давомини ўқиш…

Olmoslar yuqori bosim ostida hosil bo’ladi (Diamonds are formed under high pressure)

Olmos

 

    Bir kuni yosh ayol otasining oldiga kelib, g‘amginlik bilan debdi:

    – Ota men barchasidan charchadim, mening ishimda ham, shaxsiy hayotimda ham muammolarim ko‘payib ketdi va bu uzluksiz davom etayapti. Ularni yengishga mening kuchim yetmayapti, nima qilishni ham bilmayman. Iltimos yordam bering, ularni qanday bartaraf qilay?

Давомини ўқиш…

Бас қил демаганча гапиргандан кўра, сўрамаганча сукут сақлаган яхшироқ

  Халқимизда “Айтилган сўз, отилган ўқ” деган нақл бор. Ортиқча бирорта нарсани лақиллаб қўймаслик учун ўзингни тийиб туриш нақадар қийин. Айнан мана шу хислат етук шахсни, ғўр одамдан ажратиб туради. Ҳар бир айтган сўзимиз ҳаётимизга албатта таъсир қилади, биз буни ҳоҳлаймизми ёки йўқми бунинг аҳамияти йўқ. “Етти ўлчаб бир кес” деган ибратли мақол, гапирадиган ҳар бир гапимизга ниҳоятда масъулият билан ёндошишимиз зарурлигини англатиб турибди. Ўткинчи туйғуларга берилиб, оғзинга келганини гапиргандан кўра, яхшиси сукут сақлаш ва ҳар томонлама ўйлаб сўнгра жавоб бермоқ фойдалироқдир.

Давомини ўқиш…

Ҳозир – сизнинг имконингиз!

chance

 Ўзингиз эришган нарсаларингизни, имкониятларингизни қай даражада қадрлайсиз? Ҳаётингиз давомида бир оз тин олиб, ўзингизга: “О яратган эгам, ҳаёт бунча гўзал, яшаш қанчалар мароқли” деганмисиз ва бу фикр хаёлингизга тез-тез келадими? Айни шу юртда туғилганингиз ва айнан шундай инсон бўлганлигингиз учун шукрона айтганмисиз?

Давомини ўқиш…

Ҳар қандай ғоя, ҳис-туйғу, сезги, фикр – бу энергия

    «Борлиқнинг ҳар бир миллиметрида сизга қанча керак бўлса, шунча миқдорда энергия бор» — деган эди Никола Тесла. Савол туғилади: хўш нима учун у ўз технологияларининг сирини очмади? Нима учун бугунги кунда, сайёрамизда энергия ресурслари поёнига етаётганда, технологиялар ижтимоий мулкга айланиб қолди? Менинг назаримда Никола Тесла атрофида нималар юз бераётганини яхши тушунган ва бу технологиялар бир лаҳзадаёқ уруш мақсадларида қўлланила бошлашини аниқ кўра олган. Юқори даражада юксак ахлоқ эгаси ва узоқни кўрувчи доҳий, шунинг учун ҳам ўз технологияларини бегона кўзлардан яширган.

Давомини ўқиш…

Қилган эзгу амалингиз албатта ўзингизга қайтади ёки Уинстон Черчелл ҳақида

    Йигирманчи асрнинг бошларида бир шотланд фермери уйига қайтиш йўлидаги ботоқоқликдан ўтаётиб, тўсатдан ёрдам сўраб бақирган овозни эшитади ва дарҳол ёрдамга чопади. У ботқоқнинг балчиқли аталасида жон талвасасида чиқишга интилаётган болани кўради. Бола ботқоқнинг комидан қутилишга ҳаракат қилар,  даҳшатли тубсизлик эса унинг ҳар бир ҳаракатидан сўнг уни янада пастга тортиб муқаррар ҳалокат онини яқинлаштирар, бола эса чорасизлик ва қўрқув билан қичқирар эди. Фермер чаққонлик билан дарахтнинг қалин шохини кесиб эҳтиётлик билан унга яқинлашди ва нажотбахш бутоқни узатди.

Давомини ўқиш…

Бировларга қилган яхшилигинингиз, албатта ўзингизга қайтиши ҳақидаги оддий ҳақиқат

    

     Кўп ҳолларда менга кундалик ҳаётимизда оддийгина хушмуомила бўлиш учун ҳам вақтимиз етмаётгандек туйилади. Менинг назаримда, ёнимиздан ўтаётган нотаниш инсонлар учун қилинган кичкик-кичик хайрли ишларимиздан йиғилиб дунёни ўзгартиришга, уни яхшироқ, янада гўзалироқ қилишга қодир бўлган улкан эзгуликлар юзага келади.

Давомини ўқиш…

Ҳаётингиз давомида ўзгаларнинг мағлубиятидан қувонган пайтларингиз бўлганми?

Тўқлик менталитети ёки дунёда ҳамма ҳам бахтли бўлишга ҳақли эканлиги ҳақида мулоҳазалар

     Халқимиз орасида “Ўзи тўқнинг кўзи тўқ”, “Фалончининг кўзи тўқ экан” ёки “Кўзи оч экан” деган иборалар бежизга айтилмайди. Бу,  нафақат моддий бойликка нисбатан муносабатни, балки инсоннинг маънавий жиҳатдан бойлигига муносабатни ҳам англатади. Мен ҳаётим давомида моддий жиҳатдан тўкис, лекин “Кўзи оч” одамларни кўплаб учратишимга тўғри келган ва айнан мана шундай воқеалар мени ушбу мулоҳазаларимни сиз азизлар билан бўлишишга ундади. Келинг мулоҳазаларимизни шундай савол билан бошлаймиз.

Ҳаётингиз давомида ўзгаларнинг мағлубиятидан қувонган пайтларингиз бўлганми? Давомини ўқиш…