Ҳар бир ўғил учун сабоқ, оталар учун умид (The lesson for every son and hope for every father)

Father and son

    Ўғил отаси билан овқатланиш учун ресторанга кирди. Ота жуда қари ва нимжонлигидан қўллари қалтраб овқатни дастурхонга, кийимларига, ерга тўкиб ер эди.

    Уларнинг атрофда ўтирган одамлар буни кўриб жуда ижирғанишар ва норозиликлари юзларида ва нигоҳларида яққол кўриниб турар эди, аммо ўғил бундан хижолат тортмас, мутлақо хотиржам ва бемайлихотир ўтирар эди.

    Улар овқатланиб бўлишгач, ўғил отасини ҳожатга олиб борди, овқат қолдиқларини йиғиштириб олди, доғларни ювди, отасининг кийимларини тўғирлаб унинг сочларини таради ва кўзойнагини тўғирлаб қўйди.

    Ўғил овқат ҳақини тўлаб, отаси билан эшикка қараб юришганда, кўпчилик уларни таажжуб билан кузатиб турар, ўғил отасидан нима учун ор қилмаётганини, ҳеч ҳам хижолат бўлмаётганини тушунмас эди.

    Бир стол ёнидан ўтишаётганда уларни басавлат кекса киши тўхтатди ва йигитдан сўради: “Ўғлим бу ерда ниманидир қолдиргандек туюлмаяптими, сизга?”.

    Ўғил ўзлари ҳозиргина овқатланган столга қаради ва: “Йўқ, отахон биз ҳеч нарсани қолдирмадик”, — деб жавоб қилди.

     “Йўқ, ўғлим, сиз хато қилаяпсиз. Сиз бу ерда ҳар бир ўғил учун сабоқ, оталар учун умид қолдираяпсиз”, — деди кекса киши.

    Унинг сўзларини барча эшитди, одамлар серайганча қотиб қолдилар.

    Унутманг, бизни авайлаб асраганларни, тарбия қилиб вояга етказганларни қадрлаш ва уларга ғамхўрлик қилиш буюк саодатдир.

    Muallif: ©usm.uz

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *