Сафарда сизга сув ва ҳаводек зарур бўлган инглиз тилидаги иборалар

     Бугунги глобаллашув даврида ўз она тилингдан бошқа яна бир неча тилларда сўзлаша олиш, нафақат мулоқот, балки чет тилларида ўз фикрингни равон, тушунарли, ақлли баён қила олиш жуда муҳим ҳисобланади.

     Бизда оламшумул ғоялар, долзарб илмий муаммоларнинг ечимлари бўлиши мумкин, лекин уни дунё миқёсида ифодалашни эплай олмас эканмиз, биз бу оламга ўзимизнинг нимага қодир эканлигимизни билдира олмаймиз.

     Замонавий дунёда энг оммалашган ва асосан барча илмий нашрлар, халқаро илмий анжуманлар, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги асосий иш тили бу инглиз тили ҳисобланади. Шундай экан биз ҳам бу тилни билишимиз, бу тилда ўқиш, ишлаш, мулоқот, муҳкама, мунозара, дарс бера олишимиз бугунги куннинг энг долзарб ва кечиктириб бўлмас вазифаси бўлмоғи зарур.

     Азиз дўстим мен бугун бошланишига хориж сафари давомида ўз эҳтиёжларингизни, зарур бўлганда муаммоларингизни беминнат ҳал қила олишингиз учун сизга сув ва ҳаводек зарур бўладиган инглиз тилидаги ибораларни ўргатмоқчиман.

    Демак бошладик.

Hello / good bye - Салом / хайр
Good morning! / Good afternoon! / Good evening! - Хайрли тонг! / Хайрли кун / Хайрли кеч!
Please / thank you - Илтимос / Раҳмат
Sorry - Кечирасиз афсусдаман (айбдорман)
I don’t understand - Мен тушунмадим
Please speak more slowly - Илтимос секинроқ гапирсангиз.
Could you repeat that? - Такрорлай оласизми?
What is your name? - Сизнинг исмингиз нима?
My name is …. - Менинг исмим …
Nice to meet you! - Сиз билан танишганимдан хурсандман
How are you doing? - Қалайсиз (ишларингиз жойидами)?
Can you help me? - Сиз менга ёрдам бера оласизми?
Let’s go to the cinema/ restaurant/ hotel/ … - Келинг кинога/ ресторанга/ меҳмонхонага ва ҳ.к …га борамиз / Қани …га кетдик.
I’m looking for restaurant/ museum/ hotel … - Мен ресторанни/ меҳмонхонани/ театрни …ни қидираяпман.
Where is the bathroom, restaurant, museum, hotel, beach, embassy? - Ҳожатхона, ресторан, музей, меҳмонхона, пляж, элчихона қаерда жойлашган?
How do I get to  Tashkent/ Navoiy street …? - Мен Тошкентга/ Навоий кўчасига/ … қандай етиб олсам бўлади?
How do you say this? - Бу буюмни сиз қандай атайсиз / Бу буюм қандай аталади? (буюмни кўрсатган ҳолда)
How much is this? - Бу қанча туради / Бунинг нархи қанча?
Can I ask you a question? - Сиздан сўрасам бўладими / Сизга савол берсам бўладими?
I am from Uzbekistan/ Samarqand … - Мен Ўзбекистонданман/ Самарқандданман …
Can you help me practice English? - Сиз менга инглизча амалиёт қилишимга ёрдам бера оласизми?
Could you write it down on paper? - Сиз буни қоғозга ёза оласизми?
What does this word mean? - Бу сўз нимани ангатади?
I am hungry. - Мен оч қолдим.
I am thirsty. - Мен чанқадим.
I am cold. - Мен совқотдим.
I am feeling sick. - Мен ўзимни ёмон ҳис қилаяпман.
How do you use this word? - Бу сўз қандай қўлланилади?
Did I say it correctly? - Мен буни тўғри айтдимми?
What time is it? - Соат неча бўлди?
This food is amazing! - Бу овқат жуда ажойиб!
I need to go now. - Мен ҳозир кетишим зарур.
Today, yesterday and tomorrow. - Бугун, кеча ва эртага.
Can you give me an example? - Сиз менга намуна бера оласизми?
Please wait a moment. - Илтимос бир пасгина кутинг.
Excuse me! - Кечирасиз (эътиборни тортиш учун).
I’m sorry to bother you. - Сизни безовта қилганим учун кечиринг.
Does anybody here speak in Uzbek? - Бу ерда кимдир ўзбек тилида гапира оладими?
I don’t speak English very well - Мен ингилиз тилида яхши гапира олмайман.
I speak English a little bit. - Мен ингилиз тилини озгина биламан / Мен инглиз тилида озгина гапира оламан.
I need an interpreter. - Менга таржимон керак.
Where can I buy …? - …ни қаердан сотиб олсам бўлади?
That’s (too) expensive. - Бу (жуда) қиммат.
I’ll take one / it / this. - Мен мана буни оламан.
I like this. - Менга мана бу ёқди.
I don’t like that. - Бу менга ёқмади (ёқмайди).
Can I pay by credit-card? - Мен пластик карта орқали тўлашим мумкинми?
Can I exchange this? - Мен буни алмаштиришим мумкинми?
That’s all, thanks. - Ҳаммаси шу (Ҳаммаси жойида), раҳмат.
Excuse me, where can I get a taxi? - Кечирасиз, мен қаерда такси тўхтатишим мумкин / ёки қаерда такси бор?
This address, please - Илтимос, ушбу манзил бўйича.
Drive me to the airport/hotel/city center. - Мени аэропортга/ меҳмонхонага/ шаҳар марказига олиб борсангиз.
When does the bus to Tashkent leave? - Тошкентга авотбус қачон жўнайди?
Stop here, please. - Илтимос, шу ерда тўхтатсангиз.
I’d like a ticket to Tashkent … - Мен Тошкенгача билет олишни ҳоҳлайман (олмоқчиман).
When does the check-in begin? - Рўйхатдан ўтказиш қачон бошланади?
Where can I return my ticket? - Мен чиптамни қаерга топширишим мумкин?
Here are my passport and custom declaration/ - Мана менинг паспортим ва божхона деклорациям.
Here is my luggage. - Мана менинг багажим.
It is a business trip. - Бу ишчи ташриф.
It is a touristic visit - Бу саёҳат ташрифи.
I travel with a group. - Мен гуруҳ (саёҳлик гуруҳи) таркибида кетаяпман.
I want to book a room. - Мен хона буюртирмоқчиман.
I want a room with bed and breakfast. - Мен ётоқ ва нонушта биргаликдаги хона буюртирмоқчиман (ёки ҳоҳлайман).
Non-smoking, please. - Илтимос, чекмайдиганлар учун.
Here you are. - Мана, олинг.
Keep the change. - Қайтими керак эмас.
Could I have the bill? - Ҳисобни олишим мумкинми?
The change is not correct. - Сиз қайтимни нотўғри ҳисобладингиз.
Could you break this 100 (hundred) dollar bill? - Сиз 100 долларлик купюрани майдалаб бера оласизми?
What size is this sweater? - Бу свитернинг ўлчами қанча?
I want to try it on. - Мен буни ўлчаб (кийиб) кўрмоқчиман.
I need… - Менга … керак (Масалан: I need your help – Менга сизнинг ёрдамингиз керак).
I want to book a table. - Мен стол буюртирмоқчиман.
I’d like… - Мен ҳоҳлар эдимки …
I do not eat meat. - Мен гўшт емайман.
I agree. - Мен розиман.
With pleasure. - Жоним (мамнуният) билан.
I see. - Тушунарли.
I am busy. - Мен бандман.
No, thank you. - Йўқ, раҳмат.
I am sorry, but I can’t. - Мени кечирасиз, аммо мен бундай қила олмайман.
Thank you so much!. - Катта раҳмат!
You are welcome! - Марҳамат (Миннатдорчилик билдирилганда ёки раҳмат дейилганда бериладиган жавоб).
Best wishes! - Энг яхши тилаклар билан!
Congratulations! - Табриклайман (миз)! Кэнгрэтюлэйшнз!
Happy birthday! - Туғилган кунингиз билан!
I wish you all the best! - Мен сизга барча яхшиликларни тилайман!
Have a good time! - Вақтингиз яхши ўтсин (ўтишини тилайман)!
Have a good holiday! - Яхши ҳордиқ олинг (олишингизни тилайман)!
Have a good trip! - Оқ йўл!
Take care! - Ўзингни асра!
Good luck! – - Омад!/ Омадингизни берсин!
See you (later)! - Кўришгунча/ Кейинроқ кўришамиз!
See you soon! - Тезда кўришгунча!
I need help. - Менга ёрдам зарур.
I’m lost. - Мен адашиб қолдим/ Мен йўқолиб қолдим.
I have an emergency. Please call for help. - Менда фавқулодда ҳолат. Ёрдамга чақиринг!
Call the police! - Полицияни чақиринг!
Call for a doctor. - Докторни чақиринг.

      Мен ўзим инглиз тили билағони эмасман, аммо кўп йиллик хориж сафарлари давомида орттирган тажрибаларим асосида ушбу минимал, энг муҳим ибораларни билишингиз лозим деб ҳисоблайман.

     Омад ёр бўлсин ва ушбу ҳаракатларим сизга кейинги қадамларингизни қўйишга туртки бўла олса мен бундан бағоят шод бўламан.

Муаллиф: ©usm.uz

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *