Ҳаётингиз давомида ўзгаларнинг мағлубиятидан қувонган пайтларингиз бўлганми?

жадность

Тўқлик менталитети ёки дунёда ҳамма ҳам бахтли бўлишга ҳақли эканлиги ҳақида мулоҳазалар

     Халқимиз орасида “Ўзи тўқнинг кўзи тўқ”, “Фалончининг кўзи тўқ экан” ёки “Кўзи оч экан” деган иборалар бежизга айтилмайди. Бу,  нафақат моддий бойликка нисбатан муносабатни, балки инсоннинг маънавий жиҳатдан бойлигига муносабатни ҳам англатади. Мен ҳаётим давомида моддий жиҳатдан тўкис, лекин “Кўзи оч” одамларни кўплаб учратишимга тўғри келган ва айнан мана шундай воқеалар мени ушбу мулоҳазаларимни сиз азизлар билан бўлишишга ундади. Келинг мулоҳазаларимизни шундай савол билан бошлаймиз.

Ҳаётингиз давомида ўзгаларнинг мағлубиятидан қувонган пайтларингиз бўлганми?

Ҳаммада ҳам шундай бўлган деб айта олмайман, аммо бундай туйғу билан кўпчилик дуч келганлиги аниқ. Муваффақиятсизликка учраган одамга нисбатан, ҳаётингиз давомида бирор марта бўлса ҳам хаёлингиздан “Унга ўзи шу керак эди” ёки “Баттар бўл” деган уй ўтган десам кўпчилик фикримга қўшилса керак. Унинг ким бўлганлиги муҳим эмас: у сизнинг рақибингизми, бутун умри давомида фақат қинғир ишлар билан машғул бўлган танишингизми ёки матбуот янгиликлари саҳифаларидан тушмаётган навбатдаги қаҳрамонми. Гап шундаки, “Унга ўзи шу керак эди” деган фикрни аслида “Мен унинг омадсизликка учраганидан хурсандман” деб талқин қилинса тўғри бўлади ва назаримда бундай туйғу барчамизга таниш.

Нотаниш одамнинг ёки рақибнинг мағлубиятига нисбатан бундай “ичиқоралик” – бу балки табиий ҳолдир. Аммо баъзи одамларда бундан ҳам баттар – улар ҳатто ўзларининг дўстлари ва яқин одамларининг муваффақиятларидан ҳам қувона олмайдилар, ёмон кунида ғамига шерик бўлиш ва бошқаларнинг берган ёрдамлари учун чин дилдан миннатдорчилик билдириш туйғусидан ҳам мосуво. Бундай кишилар доимий равишда ўзларини бошқалар билан таққослайдилар, жамиятда эса моддий бойлик билан белгиланувчи сохта муваффақиятлар ва обрў ортиришга интиладилар: қимматбаҳо машина, ҳашаматли уй ва “бўйнида 10 килолик олтин занжир”…

Агар ҳаттоки бундай одам табассум қилган ва сизни ғалаба билан қутлаган тақдирда ҳам, у ичида ютуқларингиз туфайли сизга  ҳасад қилади ва нафратланади. Бундай хулқнинг асосий сабаби шундаки, бундай шахслар бошқалардаги ички заҳиралар ва имкониятларни чекланган деб ҳисоблайдилар ва агар кимдир ғалабага эришса, демак бу фақат битта нарсани – улар учун мағлубиятини англатади.

Бундай тарзда фикр юритиш “Очкўзлик менталитети” деб аталади. Унинг замирида ғалаба, фақатгина шахсий бўлади деган тасаввур ётади. Очкўзлик менталитетига эга одамлар бутун умри давомида бошқалар албатта омадсизликка учрайди деган умид билан яшайдилар, улар доим ўзларини бошқалар билан таққослайди ва хаёлан бошқалардан ўзиб кетиш учун мусобақа уюштирадилар.

Бахтимизга бундай одамларга, замонавий ҳаётимизда, жамоаларда борган сайин жой камайиб бормоқда. Чунки, ҳамкасбларга нисбатан бундай салбий муносабат, жамоанинг олдига қўйилган муштарак мақсадларни мустаҳкамлашга ва улар орасидаги ҳамкорликка путур етказади.

Айнан тескари ҳодиса – тўқлик менталитети яъни дунёда ҳамма бахтли бўлишга ҳақли деган тушунча ҳам мавжуд. Ҳаётга нисбатан бундай муносабат замирида эътирофни, даромадни, муҳим қарорларни қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқини баҳам кўришга самимий интилиш ётади. Тўқлик менталитети инсоний муносабатларнинг ривожланишида чексиз имкониятлар мавжудлигини, битта одамнинг қурби етмайдиган мураккаб масалаларни ҳал қилиш жараёнида ҳамкорликда ишлаш заруратини эътироф этади.

Хўш тўқлик менталитети нимаси билан яхши экан? Агар алоҳида амалий аҳамият ҳақида гап кетадиган бўлса, тўқлик менталитетига эга бўлган одамда имкониятлар етарли даражада кўпроқ. Фараз қиламиз, тадбиркорлик бўйича сизда ажойиб ғоя бор, аммо уни амалга ошириш учун маблағ етарли эмас. Банкдан етарли миқдорда кредит олиш учун гаровга қўйиладиган нарсангиз, бундай катта пулни бировдан қарзга олиш имконингиз ҳам йўқ, лекин сизда тадбиркорликка шерик бўладиган даражада маблағи етарли бўлган танишингиз бор. Сизда иккита йўл қолади: ғоянгизни ерга кўмиш ёки ҳамкорликнинг 40-50 % унга бериш шарти билан дўстингизга мурожаат қилиш (Фараз қиламиз у қарз беришдан қатъиян бош тортади).

Агар оқибатлар ҳақида мулоҳаза юритадиган бўлсак, танлов қуйидагича бўлади: ёки сиз ҳеч нарсасиз қоласиз, ёхуд дўстингиз билан ҳамкорликда муваффақиятга эришасиз, ўзингизни барқарор даромад билан таъминлайсиз ва ҳаётингиз фаровонлигини яхшилайсиз. Бунинг учун биттагина нарса керак, у ҳам бўлса ўз даромадингиз, муваффақиятингиз ва эътирофингизни бошқалар билан баҳам кўриш. Буни албатта чин дилдан қилиш жуда муҳим, бунинг учун эса тўқлик менталитетига эга бўлмоқ зарур бўлади.

Агар сиз юқоридаги фикрга қўшилишга тайёр бўлмасангиз, у ҳолда ишдаги омад ёки муваффақиятсизликнинг айнан юқоридаги ҳолатлар билан боғлиқ бўлишини намоён қилувчи ушбу воқеани қараб чиқамиз. Дейлик, сиз компютер қурилмалари билан савдо қилувчи йирик таъминотчисиз. Асосий мижозларингиздан бири “А” жуда катта миқдорда “В” дан буюртма олди, бироқ “А” нинг омборида мавжуд бўлган компютерларнинг сони буюртмани тўлиқ ҳажмда бажариш имконини бермайди. Бундай вазиятда у сизга яъни асосий таъминотчисига мурожаат қилади, чунки ушбу ҳолатда асосий таъминотчи сиз ўзингизсиз.

Тасаввур қилинг, бундай йирик буюртмага эгалик қилиш ҳисси сизда устунлик қилди ва сиз “А” нинг харидори “В” билан боғланиб, унга компютер қурилмаларини арзонроқ баҳода тўғридан-тўғри етказиб беришни таклиф қилдингиз. Албатта, аксарият ҳолларда мижоз сизга оғиб кетади, ушбу вазиятда, сиз Очкўзлик менталитетини намоён қилган ҳолда ўзининг асосий мижозингиз “А” ни, йўқотдингиз. Узоқ муддатли истиқболда эса сиз кўп нарсани бой берасиз: чунки А нинг бизнеси йирик миқдорда зарар кўради; “В” мижозингизни йўқотасиз – чунки энди унга кичик миқдорда компютер қурилмалари зарур бўлса, у “А” га мурожаат қила олмайди; бир йилдан сўнг эса очкўзлигингиз туфайли қилган зарарингиз, вақтинчалик фойдангиздан анчайин ошиб тушади.

Ўзингизда Тўқлик менталитетини ривожлантириш орқали, сиз шундай ноёб имкониятлар  сидрасига эга бўласизки, у нафақат сизга бошқа инсонлар билан муносабатларингизда улкан натижаларга эришишингизга ёрдам беради, балки сизни бахтлироқ ва бахтиёрироқ қилади. Ахир ҳасад ва ичиқоралик қила олмайдиган одам камроқ асабийлашади ва ўзини янада яхшироқ ҳис қилади.

Ҳаётга нисбатан бундай муносабатнинг энг юқори даражаси – бу бошқаларнинг муваффақиятларидан чин юракдан қувона билиш ва ўзгаларнинг омадсизликларидан фойдаланмаслик, ҳатто бу сизнинг рақибларингизнинг муваффақиятсизлиги бўлган тақдирда ҳам. Ўзгаларнинг муаммоларидан фойдаланиб қолишга интилишдан маъни йўқ – у охир оқибат ҳеч қандай қувонч олиб келмайди, балки сизни омадсизлик ботқоғига ботиради.

   Унутманг одамни қамбағаллик ёки бойлик буза олмаслиги мумкин, лекин уни албатта ичиқоралик, ҳасад ва очкўзлик адои тамом қилади.

Muallif: ©usm.uz

14 comments

  • juda tasirchan va ijobiy hislatlarga chorlovchi maqola, ibratlanadigan jihatlaridan o’z hayotimizga tez tez tadbiq etib tursak albatta fodasidan nafaqat o’zimiz balki jamiyatni boshqa bo’g’inlari ham manfaatdor bo’ladi

  • Макола узок мулохаза ва уйга тортади. Ушбу ичиқоралик, ҳасад ва очкўзлик иллатларини йук килиш учун албатта билим керак деб уйлайман. Билим бу иллатларни енгади ва соф фикрлашга ундайди…

    • Бахт ва омад калити — дунёни ва ўзингни англай билишда!!!
      Агар ушбу икки бахтга мушарраф бўла олсангиз барча иллатлардан соқит бўлиш мумкин.
      Бунга эса жуда камдан-кам инсонлар эриша олганлар!!!???

  • My husband and i felt quite delighted John could round up his web research because of the ideas he made from your blog. It is now and again perplexing just to find yourself giving for free thoughts which often a number of people could have been trying to sell. We keep in mind we now have the website owner to be grateful to for that. The entire illustrations you’ve made, the easy blog navigation, the relationships your site make it easier to create — it is many great, and it is assisting our son and the family consider that the subject is entertaining, and that’s very vital. Thanks for all!

  • I and also my friends came studying the excellent hints on your website while all of a sudden came up with a horrible feeling I had not expressed respect to you for them. These ladies appeared to be so thrilled to study all of them and have in effect actually been tapping into these things. Appreciate your getting really considerate as well as for deciding upon this form of important topics most people are really needing to know about. My very own sincere regret for not expressing appreciation to sooner.

  • I intended to write you this little bit of note to finally give many thanks again with your extraordinary views you’ve shared above. This has been so incredibly open-handed with you to convey unreservedly precisely what a lot of folks might have made available for an e book to end up making some dough on their own, primarily considering that you might well have tried it in case you wanted. Those solutions likewise served to provide a great way to fully grasp most people have similar eagerness much like mine to figure out more in terms of this problem. I believe there are lots of more pleasurable instances up front for many who looked at your blog.

  • My husband and i got now ecstatic Emmanuel managed to carry out his homework from your ideas he made while using the blog. It is now and again perplexing to simply always be giving out procedures which often people have been selling. We remember we’ve got the blog owner to give thanks to for that. Those illustrations you have made, the straightforward website menu, the friendships you will give support to promote — it’s mostly amazing, and it’s really facilitating our son and the family do think that issue is awesome, which is certainly particularly vital. Thanks for the whole thing!

  • I truly wanted to write a quick word so as to say thanks to you for some of the fabulous secrets you are placing at this site. My extensive internet look up has at the end of the day been compensated with awesome ideas to talk about with my friends and classmates. I ‘d admit that we visitors actually are rather lucky to dwell in a good community with so many outstanding people with very helpful techniques. I feel pretty blessed to have encountered your entire weblog and look forward to really more excellent minutes reading here. Thanks again for a lot of things.

  • I just wanted to write down a brief note so as to say thanks to you for all of the great suggestions you are writing on this website. My time-consuming internet look up has at the end of the day been rewarded with good quality knowledge to share with my colleagues. I ‘d express that most of us visitors are really endowed to live in a perfect network with many brilliant people with good advice. I feel truly blessed to have come across your site and look forward to tons of more brilliant times reading here. Thank you once more for all the details.

  • I precisely needed to say thanks all over again. I am not sure the things that I could possibly have handled without those creative ideas shown by you over such a subject. It was a very troublesome difficulty for me personally, however , considering your well-written mode you handled that made me to cry over contentment. I will be grateful for this support and even expect you comprehend what an amazing job you are accomplishing educating the mediocre ones via your webpage. I’m certain you haven’t got to know any of us.

  • My wife and i were now excited when Peter managed to carry out his research using the precious recommendations he grabbed when using the weblog. It is now and again perplexing to simply choose to be giving freely hints that people could have been trying to sell. And we also take into account we’ve got the blog owner to appreciate because of that. Most of the illustrations you’ve made, the easy site navigation, the relationships you aid to engender — it’s got everything astounding, and it’s leading our son and us know that this content is entertaining, which is seriously indispensable. Thanks for everything!

  • My husband and i felt fulfilled when Albert managed to finish off his studies while using the ideas he came across through the weblog. It’s not at all simplistic just to be offering guides that most people have been selling. We see we have got the writer to give thanks to for that. The illustrations you’ve made, the straightforward web site navigation, the friendships your site assist to engender — it’s got many great, and it’s helping our son and our family feel that this theme is fun, and that’s particularly fundamental. Thanks for the whole lot!

  • Thank you for all your valuable labor on this website. My niece enjoys conducting research and it’s really obvious why. A number of us notice all concerning the powerful manner you make practical ideas by means of your website and strongly encourage participation from people on the matter and our own child is now discovering a lot of things. Take advantage of the remaining portion of the year. You are always performing a good job.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *