Яратгандан ва аждодларингиз руҳларидан мадад олинг

Ajdod

    Аждодларингизнинг кимлар бўлганлигини биласизми? Уларнинг исмлари нима бўлган ва тақдирлари қандай кечган? Агар сиздан насл-насаб шажарасини тузишни илтимос қилишса, нечта авлодларингизни эслай оласиз?

    Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, 90% одамлар ўзларининг бобокалонлари ва момоларининг исмларини билишмайди, уларнинг ҳаётлари ҳақида-ку тасаввур ҳам йўқ десам муболаға қилмайман. Аслида ҳар бир инсон ўз аждодларининг етти авлодини билиши зарур!

    Ўз аждодларини билиш ва уларни эъзозлаш анъанаси халқимиз тарихида муҳим аҳамият касб этган, бироқ бугунги кунга келиб ушбу ўта зарур анъана барҳам топиб бормоқда ва бу аянчли ҳолат мени ташвишга солмоқда. Айнан ушбу хавотир бу ҳақда ёзишимга туртки бўлган сабаблардан бири бўлди.

    Тарихимизнинг “совет даври” деб аталувчи мустабидлик йилларида биз аввалига, аждодларимизни билиш нега ва нима учун зарурлиги тушунчасидан жудо бўлдик, сўнгра эса ўз илдизларимиз билан қизиқишни бутунлай бас қилдик десам адашмайман. Аслида бизнинг ҳаётимиз, илдизларимиз билан чамбарчас боғлиқку! Авлодлар хотираси эъзоланиб, насл-насаб шажараси беҳудага тузилмайди ахир. Авлодлар шажарасини дарахтга қиёсласак, унинг танаси биз, барглари бу болаларимиз, илдизлари эса аждодларимиз ҳисобланади.

    Тасаввур қилинг, сиз фарзандларингиздан (ўз фарзандаларингиз, невара-чевараларингиз ва ҳаказо) иборат катта авлод ўстирдингиз. Бироқ аждодларингиз ҳақида ҳеч нарса билмайсиз ва ҳеч қачон қизиқмагансиз. Сиз авайлаб, асраб вояга етказган авлодингиз дарахтининг илдизлари қандай бўлади? Нимжон, кичик, чалажон. Биринчи учраган бўрон ва довулда дарахтингизни мустаҳкам ушлаб тура олмайди, қор, ёмғир, изғиринлардан ҳимоя қила олмайди. Ҳаётда ҳам айнан шундай бўлади, вояга етган, авайлаб ўстирган дарахтингиз сиздан сўнг ишончли қўлларда қоладими ёки завол топадими? Буни сиз ҳал қиласиз, уларнинг тақдири сизнинг бу борада амалга оширадиган тадбирларингиз, авлодлар риштасини қай даражада боғлай олганингизга боғлиқ бўлади.

    Агар инсон ўз ўтмиши билан қизиқмаса ва ўзининг аждодларини билиш нима учун зарурлигини ҳатто тушунмаса, оқибатда у, бутун бошли насллар тақдирини улкан хавф остида қолдиради. Энг азиз инсонларининг ва бутун бошли авлодининг тақдирини белгилаб бериши мумкин бўлган аждодлари, сулоласи кўмаги ва мададидан маҳрум бўлади!

    Жуда кўпчилигимизда етти отамнинг (боболаримнинг) номларини билсам бўлди деган ўта калтабин ва зарарли тушунча  шаклланган. Биз ушубу ақидани рўкач қилган ҳолда ҳатто ғурурланиб ҳам юрамиз. Ўзингизни алдаманг, чунки фақат номларинигина билиш бу ҳали, аждодларингиз кимлигини билиш дегани эмас. Негаки аждодлар хотирасига ҳурмат, доимо уларга муносиб авлод бўлишга интилиш, сиз ва авлодингиз учун улкан ва туганмас маънавий қувват манбаи ҳисобланади. Агар сизда энг яқин инсонлар (ота-онангиз, бобо, бувиларингиз ёхуд сиз ва фаразандларингиз) орасида совуқ муносабатлар, бемеҳрлик юзага келган бўлса, билингки айнан мана шу жойда авлод ва аждодлар орасидаги маънавий, насл-насаб қувватиига путур етган бўлади.

    Қариндошлар, қондошлар орасидаги ўзаро хафагарчиликлар, қаҳр-ғазаб, нафрат нафақат насал-насаб қувватини заифлаштиради, балки уни салбий ва бузғунчи кучга айлантиради. “Авлодлар қарғиши” (ёки авлодига қарғиш теккани) ҳақида эшитган бўлсангиз керак деб ўйлайман? Шунинг учун ҳам тириклик дунёсида сиз билан бирга бўлган яқинларингиз, қариндош-қондошларингиз орасида муносабатларни яхшилаш ёки агар дунёдан ўтиб кетган бўлсалар уларни кечириш, ҳақига дуо қилиш жуда муҳим.

    Аммо ҳали бу, нима учун ўз аждодларингизни билишингиз, узоқ ва яқин қариндошларингиз билан яхши муносабатда бўлишингиз зарурлигининг ягона сабаби эмас (ҳаттоки улар дунёдан ўтиб кетган бўлсаларда, уларни яхшилик билан эслаш орқали биз насал-насаб ришталарини тиклашимиз мумкин ва улар бизни қувватлантирадилар).

    Инсонннинг етти авлоди унинг еттита қувват манбааларини билдиради. Ҳар бир авлод бизнинг тақдиримизга дахлдор ва унинг қандай кечишига бевосита ёки билвосита таъсир қилади. Бунинг ҳақиқатлигини ва авлодлар орасидаги ришталарнинг ўзаро алоқасини ирсият муҳандислиги фани ҳам илмий фактлар асосида тасдиқлайди.

    Келинг мен сизга, ҳар биримиз ва биздан олдинги авлодлар, тақдиримиз ва ҳаёт тарзимизга нечоғлик дахлдор бўлиши мумкинлиги ва аждодларимиз кимлиги биз учун нечоғлик зарурлигини қуйидаги мантиқий алгоритм орқали тушунтиришга ҳаракат қилиб кўраман.

    Биринчи авлод (Мен).

    Иккинчи авлод (ота-она – 2 нафар) – танамизни, сиҳатимизни шакллантиради, оилавий анъаналарни узатувчилар.

    Учинчи авлод (бувалар ва бувилар – 4 нафар) – ақл-заковат, қобилият, истеъдод учун масъуллар.

    Тўртинчи авлод (боболар ва момолар – 8 нафар) – ҳаёт билан уйғунлик, мутаносиблик, шодлик ва моддий фаровонлик қўриқчилари.

    Бешинчи авлод (боболарнинг ота-оналари – 16 нафар) – ҳаётимизнинг хавфсизлигига масъуллар.

    Олтинчи авлод (боболарнинг боболари ва момолари – 32 нафар) – анъаналар билан ришталарни боғлайди (таъминлайди). Олтинчи авлодларимизнинг 32 нафари, 32 та тишларимиз рамзи ҳисобланадилар, ҳар бир тишимиз, ҳар бир авлодимиз билан боғланган. Агар сизда тишларингиз билан муаммо бўлса, демак аждодарингиз билан муносабатларингизни тиклашингиз, уларнинг руҳларига дуолар қилмоғингиз жоиз бўлади. Бунинг учун эса сиз уларнинг танишингиз (номлари, ҳаётлари, тақдирлари, неча йил яшаганликлари, тириклигида қилган ишлари ва ҳаказо) зарур бўлади.

    Еттинчи авлод (боболар (момомлар) боболарининг (момоларининг) боболари (момолари) – 64 нафар) – биз истиқомат қилаётган Ватан (юртимиз, шаҳримиз, қишлоғимиз, маҳалламиз ва ҳаказо) асосчилари.

    Агар 64 сонини рақамларга ажратсак нима ҳосил бўлишини кўринг: 6+4 = 10 —˃ 1+0 = 1 – яна биринчи авлодга қайтамиз. Шундай қилиб етти авлод насаби доираси туташди, яъни ёпиқ доира ҳосил бўлади.

    Ўз насабингиз ришталарини боғлаш учун, аввало ҳар бир авлодингизнинг исмини, ҳаётини ва тақдирини билишингиз зарур. Сўнгра эса ҳар бир аждодингиз ҳаққига дуо қилишни унутманг, зеро улар сизга ва сиздан кейинги авлодларингизга, аслида ким эканлиликларини, уларга муносиб фарзандлар бўлиш, уларнинг эзгу амалларининг давомчилари айнан сиз эканлигинизни билдириб турадилар.

    Демак ўз насабимиздан қувват олишимиз ва энг ардоқли тилакларимиз ижобат бўлишида яратгандан ва аждодларимиз руҳларидан мадад олишимиз учун уларга лойиқ фарзанд бўла олишимиз зарур бўлади. Акс ҳолда …………..

        Muallif: ©usm.uz