Сайёрамизнинг астрономик ва физик ўлчамлари

   secrets

    Азиз дўстим, биз истиқомат қилаётган замин, Ер сайёраси деб аталади ва у астрономик жисм ҳисобланади. Ушбу мақолада коинот объекти сифатида Ер сайёрасига тегишли бўлган ва ўзим билган баъзи рақамлар билан ўртоқлашишга ҳаракат қиламан.

    Ер, ҚуёThe Third Planetш тизимидаги, ундан узоқлиги бўйича учинчи сайёра бўлиб, Қуёшдан Ергача бўлган масофа ўрта ҳисобда 149,6 млн км. Астрономия фанида ушбу масофа 1 астрономик бирлик деб аталади ва Қуёш тизимидаги осмон жисмлари орасидаги масофаларни аниқлашда асосий бирлик сифатида қабул қилинган.

    Ер орбитасининг Қуёшга энг яқин нуқтаси перигелий ва унинг миқдори 147117000 км, Қуёшдан энг узоқ нуқтаси эса афелий дейилади ва у 152083000 км.http://usm.uz/wp-content/uploads/2016/10/Distance-between-Sun-and-Earth.jpg

    Ернинг ўз орбитаси бўйлаб ҳаракатланиш тезлиги 29,77 км/сек. Орбитанинг траекторияси доирасимон бўлиб, унинг оғиши (эксцентриситети) бор-йўғи 0,0167 га тенг.

    Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлиги 0,4651·cosα тенг, бу ерда α – географик кенглик. Экватор чизиғидаги марказдан қочма тезланиши 0,033915 м/секунд квадрат. Ернинг юзасидаги тортиш кучи тезланиши 9,806665 м/секунд квадрат.

    Ер, Қуёш атрофини 365,26 кунда тўлиқ бир марта айланиб чиқади. Ушбу айланиш даври сидерик йил деб аталади. Ер айланиш ўқининг, ўз орбитаси текислигига нисбатан қиялик бурчаги 23,4° ташкил этади ва у сайёра юзасида бир тропик йил (365,24 қуёш кунлари)га тенг бўлган давр билан, яъни баҳорги битта тенг кунликдан, баҳорги иккинчи тенг кунликгача ўтадиган ўртача вақт оралиғида мавсумий ўзгаришларни юзага келтиради.

    Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш даври, яъни ҳақиқий юлдузли кун 23 соат 56 минут 4,0996 секунд давом этади. Ернинг тунги (очиқ тунда) нурланиши 70 — 140 Жоул/м2/секунд.

    Жисм, Ер орбитаси бўйлаб ҳаракатланиши учун унга зарур бўладиган биринчи коинот тезлиги 7,9 км/сек. Жисм ернинг тортиш кучини тўлиқ енгиб, очиқ коинотга чиқиб кетиши учун эса 11,2 км/сек тезлик билан ҳаракатланиши зарур бўлади ва у иккинчи коинот тезлиги дейилади.

    Ер, Қуёш тизимидаги сайёралар билан биргаликда Галактика марказини тўлиқ айланиб чиқиши учун 215 миллион йил керак бўлади ва ушбу давр галактик йил дейилади.

    Ер ҳосил бўлгандан буён 21 галактик йил ўтган. 5 миллион йил олдин Ер ўзининг янги 22-чи йилининг “бошланишини” нишонлаган. Бошқача айтганда Ернинг галактик ёши бор-йўғи 21 да (ёки тропик йил бўйича 4 миллиард 515 милилион) ва сайёрамизни ҳал жуда навқирон десак бўлади.

    Мана астрономик жисм сифатида Ер сайёрасини тавсифловчи рақамларни билиб олдингиз. Энди Ернинг физик тавсифини (массаси, диаметри, радиуси, юзасининг майдони ва ҳаказолар) рақамалар билан тушунтиришга ҳаракат қилиб кўраман.

    Ер ялпоқ (япасқи) сферасимон бўлиб, яъни қутблари томондан бир оз қисилган нотўғри сферага ўхшайди. Экватор бўйлаб Ернинг максимал айлана узунлиги 40075,02 км, меридиан бўйича эса 40007,86 км ташкил қилади.

    Ернинг таркиби асосан темирдан (32,1%), кислороддан (30,1%), кремнийдан (15,1%), магнийдан (13,9%), олтингугуртдан (2,9%), никелдан (1,8%), кальцийдан (1,5%) ва алюминийдан (1,4%) иборат бўлиб, қолган элементлар 1,2% ни ташкил этади.

    Ер ўзининг магнит майдонига эга бўлиб, унинг кучланиши 5×10-5 Тесла (Тл) ва индуктивлиги 0,31 Генри (Гн). Ернинг магнит майдони электронлар ва протонларни тутиб туради, қайсики улар ернинг атрофини ўраб, радиация белбоғини ҳосил қиладилар. Уни юқори энергиялар белбоғи деб ҳам аташади. Белбоғнинг ички қисми, Ер юзасидан тахминан 500 – 5000 км масофагача чўзилган бўлиб, асосан энергияси ўнлаб мега электрон-вольт (МэВ) бўлган протонлардан иборат. Белбоғнинг ташқи қисми тахминан 17000 км баландликда ва асосан энергияси ўнлаб кило электрон-вольт (кэВ) бўлган электронлардан иборат, яъни ички белбоғнинг энергиясидан 10 марта кам.

    Ер юзасининг майдони 510065600 км2 тенг. Ушбу юзанинг 29,2% қуруқликдан иборат бўлиб, бу 361,1 млн кв км дегани. Ер сайёраси материкларининг денгиз сатҳидан ўртача баландлиги 860 метрга тенг. Тинч океанининг ўртача чуқурлиги эса 3700 метрни ташкил қилади.

    Ернинг массаси 5,98·1024  кг. Ўртача зичлиги 5,515 г/см3. Ҳажми 1 млн 083 минг 207 км3.

    Сайёрамиз ядроси атрофидаги марказий қисмида ҳарорат тахминан 6000°С. Ер иссиқлик энергиясининг ўртача исрофи 87 мВт·м−2 ёки 4,42 × 1013 Вт (глобал иссиқлик исрофи) ни ташкил қилади.

    Сайёрамиз диаметри 12,8 минг км. Экваториал радиуси 6378,140 км. Қутблардаги радиуси 6356 км. Ўртача радиуси — 6371,004 км ташкил қилади.

     Muallif: ©usm.uz