Биз билган олам

Energy-Tesla    Болаларимиз катта бўлиб борган сари оламни англашга ва мурғак фикрининг минглаб саволларига жавоб излаш жараёнида бизга кўплаб саволларни берадилар. Ушбу мақолада сиз мана шундай саволлардан бир нечтасига жавоб топасиз.

    Ушбу мақола ҳурматли ота-оналарга болаларини тарбиялаш ва ривожлантиришда ёрдам беради деган умиддаман.

     Қисқа туташув. Кундалик ҳаётимизда қисқа туташув атамасини тез-тез эшитамиз ва электр тизимидаги жуда кўплаб носозликлар  у билан боғлиқлигини яхши биламиз. Хўш аслида у нимани англатади. Қисқа туташув бу электр токининг энг кам қаршиликга эга, яъни “қисқа” йўл орқали оқаётганлигини билдиради.  Агар кичик қаршиликга эга бўлган кашак (бирор нарсанинг икки қисмини бир-бирига туташтирувчи восита, улагич) ҳосил бўлса, ток дарҳол узун йўл орқали эмас ёки схема бўйича эмас, балки у орқали оқа бошлайди. Шунинг учун ҳам иккита контактни туташтирувчи қандайдир кичкина ўтказгич қўшилганда қисқа туташиш содир бўлди дейилади. Истъмолимизда “узун туташув” атамаси йўқлигининг боиси шундаки, меъёрида ишлаётган электр қурилмасида ток айнан узун йўл бўйлаб оқади.

    Мовий осмон. Қуёш чарақлаб турганда нима учун булутсиз осмоннинг мовий рангда? Чунки атмосферанинг юқори қатламларида қисқа тўлқинли кўк, сиёҳ ранг ва қисман яшил рангларнинг  сочилиб кетиши кучли бўлади. Бу фотонлар қуёшдан тарқалиб, ҳаво билан таъсирлашади, демак кўк ранг атмосферада ютилади, аксланади ва осмон мовий рангда намоён бўлади. Айниқса бу горизонтда яққол билинади. Агар қуёшга қарасангиз унинг атрофидаги осмон сариқ-оқ ва қуёшнинг ўзи эса кўзни қамаштиради. Агар қуёш ботиш ва чиқиш пайтида унга қарасангиз у қизил рангда бўлади, чунки кўк ва сиёҳ ранглар атмосферанинг юқори қатламларида сочилиб кетади ва кузатувчига фақатгина қизил ранг етиб келади.

    Қор парчалари. Агар эътибор қилган бўлсангиз қор парчаларининг шакли олти қиррали бўлади, чунки сувнинг молекулалари тузилмаси шундай кўринишга эга. Сувнинг молекуласи битта кислород атомидан ва икккита водород атомларидан ташкил топган. Агар қор парчасини бурчакларга бўлсангиз, кислород атоми ўртада жойлашади ва бурчаклари 1200 бўлган учбурчак ҳосил бўлади. Сувнинг бошқа молекулалари билан фақатгина водород атомлари, яъни кислород атомлари билан таъсирлашади. Натижада ушбу тузилмадан энг содда шакл, олтибурчак, яъни гексагон ҳосил бўлади.

    Қор парчалари орасида тўртбурчаклари ҳам учрайди, аммо бу жуда камдан-кам ҳолларда рўй беради. Пластинкалар, цилиндрчалар ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатлар қор парчасининг қандай шароитларга дучор бўлганлиги билан боғлиқ.