БОЙЛИК – БУ АҚЛНИНГ МАҲСУЛИ БЎЛСА, ДЕМАК ҚАШШОҚЛИК ҲАМ АҚЛНИНГ МАҲСУЛИДИР

result of mind

    Қашшоқликнинг манбаалари қаердан бошланади? Қашшоқлик бизнинг ўзимиз, руҳиятимиз, ҳаракатларимиз, турмуш тарзимиз билан чамбарчас боғланганлигининг эҳтимоллиги қай даражада? Менинг назаримда одамлар ўзларини камбағалликга гирифтор қилишларининг сабаблари, яъни — генетик қашшоқлик қонуни мавжуд. Маълум бўлишича бунга бир нечта омиллар таъсир қилар экан. Мен ушбу омилларни диққат билан ўрганиб чиқдим ва ҳар биримиз бунга дахлдормиз деган хулосага келдим.

     Ўйлашимча, дунёда энг мушкул вазифа бу инсоннинг руҳиятини ўзгартириш бўлса керак. Биз собиқ «совет» даврида қарийб 100 йиллар бировларга тобе бўлиб яшадик, қулдек меҳнат қилдик ва эвазига қашшоқ турмуш кечирдик. Энг ёмони бундай турмуш тарзи қон-қонимизга, руҳиятимизга сингиб кетди. Шу тарзда бир неча авлодлар алмашди ва барча нарсаларни болаларимизга, невараларимизга мерос қилиб олдик, яъни бизда генетик мутелик шаклланди.

    Юртимиз мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ Республика ҳукумати ва Президенти халқнинг фаровонлиги йўлида тинимсиз ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Менинг фикримча фаровонлик ҳар биримизнинг ўзимизда мужассам бўлмоғи ва ҳар биримиз шунга интилмоғимиз зарур. Агар биз моддий, маънавий, руҳий, ақлий фаровонликни ўзимиз истаб, ҳар биримиз шунга интилмасак, ҳеч қандай ислоҳотлар бизга ёрдам бера олмайди.

    Демак бу ҳақда гапириш, мулоҳаза юритиш зарур деб ўйлайман.

    Болалигимда бир синфдошимнинг уйидаги сим каравотда сакраб ўйнар эдик. Бизни айниқса каравотнинг оёғимизга ботадиган пружиналари жуда қувонтирар, сакраганимизда осмонга учаётгандек завқимизни келтирар эди.

    Яқинда болаликдаги дўстимнинг уйига ташриф буюрдим. Не кўз билан кўрайки, биз қачонлардир устида сакраб ўйнаган ўша сим каравот ўша бурчакда ҳали ҳам турар эди.

    Атрофга разм солдим, назаримда каравот асосан ўзгармаган, аммо мени ҳайратга солган нарса шароитнинг ўта қашшоқлиги ва ғарибоналиги бўлди. Янги каравот сотиб олиш, яғири чиқиб кетган стулларни, синиқ ва конфет қоғозлари билан чегалаб қўйилган кўзгуни алмаштириш қанчага тушиши ҳақида ўйладим. Биз болалигимизни эслаб анчагина суҳбатлашдик, мен у билан гаплашаяпман-у, хаёлан уйнинг қорайиб кетган шипларини ва деворларни бўядим. Чивинлар ўтириб доғ бўлиб кетган ойналарни ювгим, каравот тагидан чиқиб турган нарсаларни ва картон бўлакларини, аёллар пайпоғи билан ўраб қўйилган гултувакни ташқарига битталаб улоқтиргим келди. “Балки пулга муҳтожлиги бордир” – деган ўй хаёлимдан ўтди. Аммо у юқори ҳақ тўланадиган ишда ишлайди. Идроким қаршилик қилишда давом этди, у менга ҳеч бўлмаганда унча қиммат бўлмаган, ёғоч рангли ёпишқоқ пленка сотиб олишни ва у билан хонтахта устини қоплашни таклиф қилди. Мен қаёққа қарамай кўзим кандайдир синиқ, кир, доғ нарсалар ва ахлатга тушар эди.

    Дафъатан миямга бир фикр келди: “Нима деб ўйлайсан, нега нотозалик, исқиртлик доимо қашшоқлик билан бирга?” Энди мен шу саволни сизга бераман.

    Ҳаттоки “доимо” деган сўзни “ҳар доим” ёки “дам-бадам” деган сўзлар билан алмаштирсангиз ҳам бундан енгил тортмайсиз. Нотозалик ва исқиртлик – бу пулга муҳтожликнинг эмас, балки менталитет бузилишининг кўриниши. Ҳолбуки исқиртлик, нотозалик ва қашшоқлик – ёнма-ён экан, демак бу ўзига хос менталитетдир. Қашшоқлик менталитетга путур етказади!

    Мактабда менинг ажойиб адабиёт ўқитувчим бўлар, фавқулодда ақлли ва жуда зеҳни ўткир инсон эди. У айтган бир ибратли гап бутун умр хотирамда қолди. Ўқувчилардан бири ундан “мешчанлик” нимани англатишини сўраган ва у бундай жавоб қилган: “Мешчанлик бу янгисини токчага қўйиб, эски, кемтик пиёлада чой ичишни англатади” Тан олиш керак, кўпчилигимизнинг уйимизда шундай удум бор: пуллар қора кунлар ёки тўй учун асраб қўйилади, яхши кунлар учун идишларимиз токчаларга тахланади, бундай кунлар эса камёб, бутун ҳаётимиз эса одатий кунлар билан тўлади. Кимки фақатгина келажакни кутиш билан яшаса, унинг учун у ҳеч қачон келмайди.

    Мен бундан шундай хулосага келдим: қашшоқ бўлишдан ор қилмоқ керак! Исқирт ва нотоза бўлишдан ор қилмоқ керак! Ўй-хаёлингизда харобалик бўлишидан ор қилмоқ керак, чунки у муқаррар равишда уй-жойингизда ва болаларингизнинг менталитетида акс этади!

     Республика ҳукумати юртнинг ободончилиги, халқнинг фаровонликда яшаши ва меҳнат қилиши учун барча шароитларни яратиб берган. Лекин миямизда қотиб қолган эскича яшаш тарзини, боқимандалик кайфиятини, дидсизликни ўзгартириш зарур. Чунки, чўнтагида бир хил миқдорда пули бўла туриб ҳам, жамиятга муносиб ёки қашшоқ кўринишда бўлиш мумкин.

    Мен бир инсонни биламан, у узоқ йиллар шаҳардан уй сотиб олиш учун пул йиғди. Фарзандларини тарбия қилди ва ўстирди. Болалар ночор, асосан чой, нон билан катта бўлишди. Узоқ ва интизорлик билан кутилган уй ҳам сотиб олинди, аммо улғайиб улгурган болалар учун унинг ҳеч қандай қадри ва қиймати йўқ эди. Улар энди ота-онасини ўзлари яшаб турган жамиятга лойиқ инсон сифатида тарбияламаганликда айблар эдилар. Болаларда “шумшук бола” хислати шаклланиб бўлган ва улар кирлаб кетган мебелларни, эски идишларни, пати тўкилиб, титилиб кетган сочиқни ва ўн йил олдинги палтони кўришга ўрганиб қолганлиги туфайли, улғайган бўлсаларда ўзлари учун пул сарфлашга қўрқишар эдилар.

    Ҳар сафар улар ўзлари учун нимадир харид қилганларида, уларнинг кайфиятлари бузилар: улар худди ўзларини янги, чиройли буюмларга номуносиб ҳис қилишар эдилар. Дўстларим айнан мана шу нарса икита сўз билан: «генетик қашшоқлик» деб аталади. У руҳиятга, тўқималарга, қонга, суяк-суякларга сингиб кетади.

    Ўзингизга пул сарф қилишга бўлган қўрқув, сизни қашшоққа айлантиради.

    Ранги ўнгиб кетган бурчакларни ҳар куни кўрадиган болалар ихтиёрсиз равишда камбағалликка мослашади. Шуни унутмангки, ўқув юртларидаги ранги ўчиб кетган деворлар ва ифлос йўлаклар талабанинг қобилиятига ва ўқишига ёмон таъсир қилади.

    Нотозалик, исқиртлик ва қашшоқлик, инсоннинг руҳини синдиради, ғарибона вазият эса нотовон ва омадсизларни вояга етказади.

    Сиз менга, инсонлардаги қашшоқликка бўлган нафрат уларни ривожланишга, пул топишга ундайди деб эътироз билдиришингиз мумкин. Азиз дўстим ободончилик, фаровонлик кўнгилдан бошланади деган пурмаъно гапни унутманг, фарзандларимизнинг кўзлар ва руҳи, ғариб, нотоза исқирт нарсаларга ўрганиб қолмасин, уларнинг руҳини синдирманг, бекорга “Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас” деб айтилмаган. Бало, фалокат, офат, камбағаллик, фақирлик, қашшоқлик – барчасининг илдизи битта, улар доим ёнма-ён. Улардан узоқ бўлишга интилинг.

    Менинг назаримда агар бойлик – бу ақлнинг маҳсули бўлса, демак қашшоқлик ҳам ақлнинг маҳсулидир.

     Muallif: ©usm.uz

11 comments

  • Thank you a lot for giving everyone an extremely splendid possiblity to discover important secrets from this website. It is often very kind and also full of a good time for me and my office fellow workers to search your site at minimum three times in 7 days to read through the fresh issues you will have. Of course, I’m so certainly motivated with the astounding solutions you give. Some 1 areas in this posting are truly the most efficient we have ever had.

  • I in addition to my pals came reading the good pointers found on your web blog then all of a sudden I got a horrible suspicion I had not thanked the web blog owner for them. Most of the men are already absolutely very interested to learn all of them and already have clearly been tapping into these things. Many thanks for truly being really helpful and for settling on such wonderful subject areas millions of individuals are really needing to learn about. My very own sincere apologies for not expressing gratitude to you earlier.

  • I truly wanted to make a remark to be able to thank you for all of the stunning tips you are giving out on this site. My rather long internet lookup has finally been honored with beneficial know-how to share with my friends. I would suppose that most of us visitors actually are very lucky to live in a really good site with very many marvellous individuals with useful tricks. I feel rather grateful to have seen the website and look forward to many more pleasurable minutes reading here. Thank you once more for all the details.

  • I wish to show some thanks to this writer for rescuing me from such a dilemma. Just after checking throughout the online world and obtaining thoughts which were not productive, I believed my entire life was done. Existing without the presence of solutions to the problems you have solved by means of your good blog post is a crucial case, and ones which may have in a negative way affected my career if I had not noticed your web page. Your knowledge and kindness in dealing with all the pieces was tremendous. I am not sure what I would have done if I hadn’t come upon such a step like this. I am able to now look forward to my future. Thank you very much for your high quality and results-oriented guide. I will not think twice to endorse your blog to any individual who should receive guidelines on this subject.

  • I really wanted to write down a word to appreciate you for all the splendid guides you are giving on this website. My time-consuming internet lookup has at the end been rewarded with useful details to talk about with my friends and classmates. I ‘d suppose that most of us readers are truly endowed to dwell in a remarkable community with so many marvellous people with interesting techniques. I feel very happy to have discovered your entire web pages and look forward to plenty of more thrilling minutes reading here. Thanks a lot again for all the details.

  • I am only writing to let you know what a beneficial encounter my child experienced viewing your webblog. She came to understand plenty of issues, including how it is like to have a wonderful coaching mood to let the mediocre ones without problems grasp specified hard to do subject matter. You undoubtedly exceeded our own expectations. Thanks for delivering the good, trusted, explanatory and as well as unique guidance on that topic to Mary.

  • I simply wanted to type a brief word so as to express gratitude to you for these pleasant instructions you are writing at this website. My prolonged internet investigation has finally been compensated with really good knowledge to write about with my company. I would state that that we visitors actually are undoubtedly blessed to be in a good website with very many lovely individuals with valuable tips and hints. I feel very much lucky to have used your entire website page and look forward to really more pleasurable minutes reading here. Thanks a lot once more for a lot of things.

  • I precisely had to thank you very much once more. I do not know the things I would’ve undertaken without these suggestions provided by you concerning such situation. This was a real distressing dilemma in my circumstances, however , discovering this expert tactic you dealt with the issue made me to cry over delight. I will be grateful for the guidance and as well , sincerely hope you know what an amazing job you’re getting into teaching other individuals with the aid of your web page. More than likely you have never encountered all of us.

  • I’m also commenting to let you understand what a beneficial experience our girl had visiting your webblog. She discovered too many issues, with the inclusion of what it is like to possess an incredible coaching nature to let other folks with ease understand specified extremely tough issues. You truly exceeded people’s desires. Thanks for displaying those important, trusted, informative and in addition unique tips about your topic to Sandra.

  • I definitely wanted to write down a brief note to appreciate you for all the remarkable points you are writing at this website. My prolonged internet search has at the end of the day been paid with excellent know-how to write about with my family members. I ‘d believe that most of us website visitors are unequivocally endowed to dwell in a useful network with very many marvellous people with beneficial ideas. I feel really privileged to have discovered your site and look forward to some more pleasurable minutes reading here. Thanks once more for all the details.

  • Сиз айтиб ўтгандек мен ҳам Самарқанд вил. Қўшработ туманидан келиб ишлаяпман уй сотиб олиш учун пул йиғаяпман. юқоридаги ҳолатлар келиб чиқмаслиги учун нима қилишим керак, нима деб ўйлайсиз

Добавить комментарий для cheap true religion Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *