Танамизнинг ишқорли ва кислотали мувозанати

Acids and alkalis

    Бизнинг кундалик истеъмолимиздаги қайси маҳсулотлар кислотали, қайси бирлари эса ишқорли ҳисобланади? Улар орасидаги фарқ нималардан иборат? Улар инсон саломатлигига қандай таъсир қилади? Назаримда ушбу саволлар борлиқдаги барча жонизотларга дахлдор ва уларга тўғри жавобларни эса ҳар биримиз билишимиз зарур деб ҳисоблайман.

    Тиббиёт билимдонларининг таъкидлашича инсон қони ишқорли хусусиятга эга. Қондаги ишқорни белгиланган меъёрда сақлаб туриш учун озиқ-овқат маҳсулотларимизнинг 80% ишқорли ва 20% кислотали бўлиши тавсия қилинади. Танада овқат ҳазм қилиш ва модда алмашинув (тиббиётда бу метаболизм деб аталади) жараёнлари тўлиқ амалга ошганидан сўнг, баъзи маҳсулотлар ишқорли чиқиндиларни, бошқалари эса кислотали чиқиндиларни қолдиради.

    Одатда, маҳсулотлар модда алмашинуви жараёнида синтезланган кислоталар (масалан, пешоб кислотаси, сут кислотаси ва бошқалар), қондаги, лимфалардаги (лимфа — организмда қон билан тўқималар ўртасида модда алмашинувини таъминловчи суюқлик), ўтдаги (сафро) ишқорлар билан кимёвий реакцияга киришиб, оқибатда нейтраллашади. Бироқ овқатда кислотали бўлган маҳсулотлар кўпайиб кетса, танамиз келиб тушаётган барча кислоталар билан кураша олмай қолади ва бизда чарчоқ, бош оғриғи, иштаҳа йўқолиши, уйқусизлик, асабий зўриқиш, меъёрдан ортик кислоталик, тумов ва бошқа аломатлар пайдо бўла бошлайди.

    Қондаги меъёрдан ортиқча кислоталик оқибатида юзага келадиган бошқа муҳим ножўя таъсирлар ҳам мавжуд. Танамиз ўз ички муҳитининг  барқарорлигини (гомеостазни) сақлаб туриш ва кислотали омил рН ни меъёрий даражага қайтариш учун қалқон сифатида натрийдан фойдаланади, оқибатда эса натрий заҳираси тугаб қолади. Қачонки натрий, тўпланган кислотани зарарсизлантиришга қурби етмай қолса, танамиз иккинчи қалқон сифатида калцийдан фойдалана бошлайди. Калций суяклардан, тишларимиздан ишқор олади, агар бу ҳам етарли бўлмаса овқатдан олади. Бу эса ўз навбатида суякларнинг заифлашишига, ғоваклашишига ва мўртлашишига олиб келади. Бундай ҳолат тиббиёт тилида остеопороз деб аталади.

    Сурункали ортиқча кислоталик, оқибатида танамизда бузилиш (айниш) ва қариш жараёнлари тезлашади. Танамиздаги барча заҳарли моддалар кислота  шаклида бўлади ва танада кислоталар тўпланишининг олдини олиш ёки унга қаршилик қилиш учун таркиби ишқорли бўлган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишимиз зарур. Бунинг учун эса қандай маҳсулотлар кислотали, қайси бирлари ишқорли эканлигини билишимиз жуда муҳим.

    Таркибида калций, магний, натрий, темир, мис, марганец ва калий бўлган овқатлар ишқорли муҳитни яратади. Таркибида сулфат, фосфор, хлор, йод, карбонат ангидрид гази ва кўмир, сут, пешоб кислоталари бўлган озиқ-овқатлар эса кислотали муҳитни ҳосил қилади.

    Эланмаган буғдой уни, оқланмаган гуруч ва бошқа бошоқли ғалла маҳсулотлари табиий ҳолатда мўътадил кислота ҳосил қилувчи ҳисобланади, бироқ ишлов берилганидан ёки тозаланганидан сўнг эса янада кислотали бўлиб қолади.

    Ўз табиатига кўра барча бошоқли дон маҳсулотлари, ловиялар, гўштнинг барча турлари, тухум, балиқ асосан кислотали ҳисобланади, асосан барча мевалар ва сабзавотлар эса ишқорли ҳисобланади.

    Барча цитрусли мевалар (лимон, апелсин) дастлаб кислотали бўлиб туюлади, бироқ охир оқибатда танадаги самараси ишқорли бўлади.

    Қийин ҳазм бўлувчи дуккаклилар кислотали маҳсулотлар сирасига киради, лекин майса ҳолида кўпроқ ишқорли, яъни камроқ кислотали.

    Амалий жиҳатдан сутнинг ишқорли ёхуд кислотали табиати ҳақида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Шу муносабат билан алоҳида таъкидлаш зарурки, янги соғилган хом сут ишқорли ҳисобланади, шу билан биргаликда иситилган ёки қайнатилган сут эса кислотали ҳисобланади. Сутдан олинадиган турли маҳсулотлар, масалан пишлоқ, мой ва бошқалар ҳам ўз табиатига кўра кислотали ҳисобланади.

    Ёнғоқлар ичида ер ёнғоқ энг кучли кислотали ҳисобланса, бодом энг кам кислотали бўлади. Кокос ёнғоғи эса ўз табиатига кўра ишқорли ҳисобланади.

    Шу нарсани доим ёдингизда тутишингизни истаган бўлар эдимки, кун давомида истеъмол қиладиган овқатларингизнинг бир ҳисса кислотали қисмига албатта икки ҳиссаси ишқорли маҳсулотлар тўғри келиши жуда муҳим. Тананинг ички муҳити ишқорли бўлиши соғлом, самарали ҳаёт фаолиятини таъминлайди, оқсилга бўлган талабни камайтиради, куч-қувват ва узоқ умр бағишлайди. Узоқ муддат кислотали муҳит эса касалликлар ва тез қариш манбаи ҳисобланади.

    Қуйида кислотали ва ишқорли маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқишга ҳаракат қилиб кўрдим ва ушбу рўйхат сизга фойдали бўлади деб умид қиламан.

    Кислотали маҳсулотлар рўйхати.

  1. Ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари: гўшт, тухум, балиқ, уй товуғи ва бошқалар.
  2. Сутли маҳсулотлар: стерилизацияланган и пастеризацияланган (зарарли микроблардан сақлаш учун 100 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда қиздириш) сут, пишлоқ, творог ва ёғ.
  3. Қуритилган нўхат ва ловиялар.
  4. Барча донли, бошоқли ва дуккакли ўсимликлар: буғдой, маккажўхори, гуруч ва дуккаклилар.
  5. Барча ёнғоқлар ва уруғлар (қуритилгани): ер ёнғоқ, грек ёнғоғи, кунжут, кунгабоқар, қовун уруғи.
  6. Барча тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар: оқ нон, булочкалар, нон маҳсулотлари, оқ ун, оқланган гуруч, оқ қанд.
  7. Ичимликлар: чой, қаҳва, алкогол, тамаки, алкоголсиз ичимликлар.
  8. Барча ёғлар ва мойлар.
  9. Барча қовурилган ва ўткир таъмли маҳсулотлар.
  10. Барча ширинлик маҳсулотлари ва конфетлар (таркибида оқ қанд бўлганлари).

Ишқорли маҳсулотлар рўйхати.

  1. Барча мевалар (янги узилган ёки қуритилган, қоқ қилинган), цитрусли мевалар.
  2. Барча янги узилган сабзавотлар ва илдиз мевали ўсимликлар (нўхатдан ва ловиядан ташқари).
  3. Ловия, нўхат, бошоқли ва уруғли ўсимликлар майсалари.

Қисман ишқорли маҳсулотлар.

  1. Янги хом сут ёки творог.
  2. Ивитилган ёнғоқлар ва уруғлар.
  3. Янги узилган ёнғоқлар: бодом, кокос, бразилия ёнғоғи.
  4. Янги узилган яшил ловия, нўхат, дон ва тариқ.

    Тадқиқотчи олимлар Н.Уокер ва Р.Поуп инсон танасида оксидланиш ёки ишқорланиш қобилиятига қараб бир қанча маҳсулотларни баҳолаб чиқишган.

    «+» — заиф ишқорланувчи; «-» — заиф оксидланувчи;

    «++» — ўртача ишқорланувчи; «- -» — ўртача оксидланувчи;

«+++» — кучли ишқорланувчи; «- — -» — кучли оксидланувчи;

«++++» — ўта кучли ошқорланувчи ва ҳ.к.

     Мевалар

Қуритилган ўрик (туршак) ++++ Қуритилган олхўри —
Қуритилган анжир ++++ Маринадланган олхўри —
Пишган ўрик +++ Етилмаган (яшил) банан —
Шафтоли +++ Шакарли лимон шарбати (суви) —
Тарвуз +++ Узум шираси —
Қорағат (смородина) +++ Шакар билан қўшиб мураббо қилинган барча мевалар —
Лимон суви (шарбати) +++
Апелсин суви (шарбати) +++
Асосан барча мевалар +++
Қовун +++
Пишган банан ++
Узум ++
Узум суви ++
Хурмо ++
Олча ++
Майиз ++
Қора олхўри ++
Пишган олма ++
Қуритилган олма ++

Сабзавотлар ва ёрмалар

Сабзи ++++ Ерёнғоқ —
Янги узилган памидор ++++ Оҳор —
Янги узилган лавлаги ++++ Жўхори бўтқаси ва маккажўхори бодроғи —
Картошка пўсти билан +++ Арпа ёрмаси —
Қалампир +++ Оқ ун —
Сўли ёрмаси +++ Қуритилган ловия —
Редиска +++ Қора нон —
Янги узилган дўккаклилар +++ Пиширилган ловия —
Бодом ++ Оқ нон —
Яшил нўхат ++ Қуруқ нўхат —

Ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари

Қаймоғи олинмаган сут +++

Қайнатиб пиширилган қўй гўшти —

Қатиқ зардоби +++

Димлаб пиширилган қўй гўшти —

Қаймоқ —

Дудланган ёғсиз янги чўчқа гўшти —

Қаттиқ пишлоқ —

Тузланган ёки дудланган ёғли ёш чўчқа нимтаси (бекон) —

Юмшоқ пишлоқ —

Тузланган ёки дудланган ёғсиз ёш чўчқа нимтаси —

Тухум —-

Ёғсиз чўчқа гўшти —

Мол гўшти —

Чўчқа ёғи (сало) +

Бузоқ гўшти —

Балиқли маҳсулотларнинг барча турлари —

Мол жигари —

Палтус (камбала балиғининг бир тури) —

Ёввойи қушлар гўшти —-

Қисқичбақа —-

Жўжа гўшти —

Денгиз моллюскаси (устрица) —

    Кислоталарнинг катионлари яъни калций, магний, калий, натрий тана ички муҳитининг ишқорланувига хизмат қилади, фосфор, сулфат, хлордан иборат бўлган анионлар эса оксидланишни чақиради.

    Албатта ишқорли муҳит тананинг саломатлигини сақлашга хизмат қилади, аммо бу фақат ишқорли маҳсулотларнигина истеъмол қилиш шарт дегани эмас. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида уйғунлик бўлиши жуда муҳим, шунинг учун ҳам энг яхшиси “бир ҳисса кислотали овқатга – икки ҳисса ишқорли овқат” мутаносиблигига амал қилган маъқул!

Muallif: ©usm.uz

7 comments

  • Thank you so much for providing individuals with remarkably remarkable opportunity to discover important secrets from this website. It is usually so sweet and stuffed with a lot of fun for me personally and my office fellow workers to search your blog really three times per week to read the fresh guides you will have. And of course, I’m also at all times pleased with the attractive opinions you give. Some 3 points in this posting are absolutely the best we have all ever had.

  • I have to express my love for your kindness giving support to men and women that actually need help with this important issue. Your special commitment to getting the message all over ended up being wonderfully good and has in most cases allowed most people much like me to realize their endeavors. The interesting tutorial entails a lot a person like me and extremely more to my office workers. Thanks a ton; from all of us.

  • My husband and i got delighted that Raymond managed to deal with his web research because of the precious recommendations he received out of your blog. It’s not at all simplistic just to be giving freely tips that many others could have been making money from. We really consider we have got the writer to appreciate for that. The main explanations you made, the easy website menu, the friendships your site help to create — it’s mostly overwhelming, and it’s making our son and our family reckon that this topic is exciting, which is really indispensable. Many thanks for everything!

  • I conceive this site holds some real great information for everyone. «Drunkenness is temporary suicide.» by Bertrand Russell.

  • I simply had to say thanks once more. I do not know the things I would have accomplished in the absence of the type of techniques shown by you directly on such a field. It was before a real troublesome concern in my opinion, nevertheless considering the well-written form you resolved the issue forced me to weep over happiness. I’m happier for this guidance and in addition pray you know what a powerful job you are putting in instructing other individuals thru your web site. I’m certain you haven’t come across any of us.

  • Thank you so much for giving everyone an exceptionally memorable opportunity to read in detail from this site. It is often so brilliant plus jam-packed with a good time for me and my office friends to search your web site nearly thrice in one week to study the new guidance you will have. Of course, I’m always motivated concerning the mind-blowing thoughts you give. Certain 2 tips in this post are in truth the very best we have all had.

  • I as well as my friends ended up checking out the best tips and hints found on your web site then the sudden I got a horrible suspicion I had not thanked you for those secrets. Most of the young boys are actually as a consequence very interested to study them and now have very much been making the most of them. I appreciate you for getting well kind as well as for pick out some nice things most people are really desperate to be aware of. My very own sincere regret for not saying thanks to earlier.

Добавить комментарий для Cheap NFL Jerseys China Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *