Биз бор-йўғи эҳтиёжларимизни ўзгартира олсак, дунёни ўзгартира оламиз!

Келажакда асосий энергия манбасига айланиши эҳтимоли юқори бўлган технологиялар

      Бугунги кунда энергия танқислиги, энг долзарб ва ташвишли муаммоларидан бирига айланди. Табиий ва мос суръатда унинг нархи кун сайин ошиб бормоқда. Менинг назаримда ўз эҳтиёжларимизни қондира оладиган муқобил энергияни ишлаб чиқариш ва шу йўл билан энергия таъминоти учун тўлаётган улкан миқёслардаги маблағларимизни тежаш ҳақида ўйлашга ҳар биримиз мажбур бўлмоқдамиз. Чунончи бу йўналишда соҳа мутахассислари, олимлар, муҳандислар илмий тадқиқот муассасалари ҳам қизғин иш олиб боришмоқда ва фавқулодда қизиқарли амалий натижаларга эришмоқдалар.

Ушбу мақолада илм-фаннинг энг сўнги ютуқлари асосида яратилган, ҳаётимизнинг кўплаб жабҳаларида самарали фойдаланишимиз ва ҳатто келажакда асосий энергия манбасига айланиши эҳтимоли юқори бўлган технологиялар хусусида сўз юритамиз.

Давомини ўқиш…

“Ақлий ривожланиш коэффициенти” фавқулодда юқори бўлган инсонлар

“Ақлий ривожланиш коэффициенти” ўта юқори бўлган замондошларимиз ҳақида мулоҳазалар

      Инсоннинг қай даражада ақлли эканлигига баҳо бериш ёки ҳукм чиқариш, бу ўта шахсий ва мушкул вазифа деб ўйлайман. Етуклик даражаси “Ақлий ривожланиш коэффициенти” (IQ — intelligence quotient) билан аниқланадими ёки инсоннинг ҳаётда эришган натижалари ёхуд ютуқларини мезон сифатида олиш керакми?

Давомини ўқиш…

Одоб – бу ўзингни мутлақо зарур бўлганидан ҳам яхшироқ тута билишдир.

Одоб-ахлоқнинг ҳар биримиз билишимиз зарур бўлган энг оддий ва замонавий қоидалари

       Афсуски кўпчилик одоб-ахлоқ меъёрлари ва қоидаларига амал қилишни уятли ҳолат каби қабул қилиб, ҳақиқий ҳаётдан мутлақо узоқ бўлган юқори даражадаги нозиклик белигиси деб ҳисоблайди. Аммо бундай одамлар шуни унутадиларки, қўпол ва беодоб хулқ айнан шундай жавобни юзага келтиради ва худди шундай тарзда унинг ўзига қайтади. Бекорга “Саломга қараб алик” дейилмаган.

Давомини ўқиш…

Болалар тарбиясида уларнинг муваффақият қозонишига халақит қилувчи баъзи нозик жиҳатлар

Geniuses are made,not born

     Ҳар бир ота-она фарзандларининг ҳаётда ўз ўрнини топишини ва бахтли бўлишини чин дилдан истайди. Бу йўлда бутун меҳрини беради, ҳатто орзуларидан ҳам воз кечади ва буни ҳеч қандай миннатларсиз чин юракдан қилади. Бироқ тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу жараёнда ота-оналар томонидан йўл қўйиладиган баъзи хатоликлар, фарзандларимизни олдиндан қатъиятсиз бўлишга ундайди ва касбий фаолиятида, шахсий ҳаётида муваффақият қозонишга бўлган имкониятларини чеклаб қўяди.

Давомини ўқиш…

1 7 8 9